Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 60 дан: 26.07.2017

*Ҳудудий кенгаш йиғилишлари

Гап — ишончни оқлашда

Шу кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилмоқда. Айтиш жоизки, йиғилишлар давомида йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ёшларнинг муаммою ташвишларига бефарқ бўлмаган ҳақиқий етакчи номзодлар сайланмоқда. Ҳар бир туман, шаҳар кенгашлари томонидан ўтказилаётган бундай йиғилишларда ташкилот фаолиятига холисона баҳо бериш, галдаги вазифаларни белгилаб олиш қаторида кенгаш раҳбарияти ва ижроия қўмита аъзоларини сайлаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пешкў туман кенгашининг кенгайтирилган намунавий йиғилишида иштирокчилар ўз хоҳиш-истакларига кўра қарор қабул қилишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди. Вилоят раҳбари республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йил 30 июнь куни ёшлар ¬билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.

Афшона тиббиёт коллежида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда туман ёшлари вакиллари сўзга чиқишар экан, ўз таклиф ва истакларини ўртага дадил ташлашди. Улар туманда спортнинг қатор турлари, жумладан, сузиш ҳамда теннисни ривожлантириш ¬зарурлиги, бунинг учун сув ҳавзаси ва теннис кортига муҳтожликлари, қатор маҳаллалар кў¬чаларини ойдинлаштириш, яъни уларни тунги ёритгичлар билан таъминлаш жоизлиги, тадбиркорликни бошлашлари учун дастлабки сармояга эга бўлишларига ёрдамлашиш, шунингдек, ҳудуддаги кутубхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш муҳимлигини баён этишди. Бундан ташқари, сўзга чиққанлар ёшлар иттифоқи фаолияти натижадорлигини кучайтириш, бошланғич ташкилотлар моддий-техник базасини янада яхшилашга алоҳида эътибор бериш, уюшмаган ёшлар билан мунтазам алоқада бўлиб, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, йигит-қизлар бандлигини таъминлаш каби бир қатор масалаларга тўхталиб ўтишди ва бу борада ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Вилоят ҳокими томонидан йиғилишда ёшлар билдирган масалалар ечими юзасидан амалий чоралар белгиланди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси этиб Жўрабек Умедов сайланди. Шунингдек, кенгашнинг ижроия қўмитаси таркиби шакллантирилди.

Ўйлаймизки, Пешкўнинг фаол ёшлари ўзларининг етакчиси, йигит-қизларнинг чинакам таянчи ва суянчи бўла оладиган раисга овоз бердилар. Бу ишонч эса ёшлар етакчисидан ишда улкан маҳорат, зеҳн, билим ва тажрибани талаб этади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.