Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 60 дан: 26.07.2017

*ЎзХДП ташаббуси билан

"Ҳар бир болага — меҳр ва эътибор!"

Юртимизда навқирон авлодга эътибор устувор аҳа¬миятга эга. Уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати ¬даражасига кўтарилган. Мазкур жараёнда партия ташкилотлари ҳамда депутатларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, айниқса, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари,эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўл¬лаб-қувватлаш муҳим аҳа¬мият касб этади.

Бухоро шаҳридаги 32-сон Меҳрибонлик уйида Ўзбе¬кистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган "Ҳар бир болага — меҳр ва эътибор!" номли амалий тадбирда ана шундай улуғвор мақсад мужассам.

— Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида партиямиздан сайланган 104 нафар депутат ¬фаолият кўрсатади,—дейди ЎзХДП вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Р.Казимова.—Ҳудудимиз¬даги Меҳрибонлик уйида 108 нафар бола тарбияланмоқда. Мазкур муассасанинг ҳар бир тарбияланувчисига ЎзХДПдан сайланган депутатларни болаларнинг маънавий ота-онаси сифатида бириктириб чиқдик. Эндиликда депутатларимиз ўз қарамо¬ғидаги бола учун масъул шахс ҳисобланади. Уларнинг ўқишидан тортиб муаммо¬лари, қизиқишлари, соғ¬лигидан хабардор бўлиб туради. Ҳар ҳафтанинг жума куни депутатларимиз учун Меҳрибонлик уйига ташриф куни деб белгиланди. Шу куни улар болакайларга бадиий китоблар совға қиладилар, уларнинг ич¬ки дунёси билан яқиндан танишиб, муаммоларини ҳал этадилар. Дилдан суҳбатлашадилар. Муҳими, муассаса билан мус¬таҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Тадбирда сўзга чиққан Бухоро шаҳар ҳокими И.Фармонов Меҳрибонлик уйи тар¬бия¬ланувчилари билан яқиндан танишиб, депутат си¬фатида нафақат 2-3 нафар, балки ¬муассасанинг 108 нафар боланинг тақдири ҳа¬қида қайғуриши, улар учун барча шароитлар яратишини таъкидлади.

— Болаларнинг бегонаси бўлмайди,—дейди сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, икки карра жаҳон чемпиони Собир Қурбонов.—Уларнинг кўзларига боқиб, беғуборлик аксини кў¬ради, киши. Бу ташаббусни депутатлар билан биргаликда биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватладим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июль куни ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида фаолиятимиздаги камчиликларни танқидий руҳда айтиб ўтдилар. Уларни тинглаб туриб ҳар биримиз эскича дунёқараш ва иш услубларидан бутунлай воз кечиш вақти келганини янада теран англадик. Мамлакатимиз тараққиётида бутунлай янги давр бошланганини тушуниб, дилдан ҳис қилдим. Бунга жавобан менга бириктирилган болаларни шахсан ўзим спортнинг кураш тури билан шуғуллантириб, уларга машқ кийимларини харид қиламан. Меҳрибонлик уйи болаларини республика ва жаҳон чемпиони қилиб тарбиялашга сўз бераман.

—Меҳмонларнинг бизга меҳ¬¬рибонлигидан хурсандмиз,—деди 13 ёшли тарбияланувчи Маҳлиё Пўлатова.—Бу ерда бизга барча шарт-шароит яратилган. Ку¬туб¬хонамиз бор. Қизиқарли бадиий китобларимиз кўп. Уларни маза қилиб ўқийман. Менга бириктирилган депутат опадан янги чиққан "Ўзбек халқ эртаклари" китобини олиб беришларини сўрадим. Бу китобни эсдалик сифатида бир умр ардоқлайман.

"Ҳар бир болага — меҳр ва эътибор!" номли мазкур тадбир барча тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.