Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 59 дан: 22.07.2017

"Нуроний" жамғармаси фаолиятидан

Маҳорат сабоқлари

Бухоро азалдан ўзининг тарихий обидалари, миллий ҳунармандчилиги, қўли гул усталари ва уларнинг ижод маҳсули билан дунёга машҳур бўлиб келган. Айниқса, XV-XIX асрлар давомида 100 дан ортиқ халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати турлари ривожланиб, яратилган ижод намуналари Буюк ипак йўли орқали Европа ва Хитой, Ҳиндис¬тон каби мамлакатларга етказиб берилган.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда бу соҳа ривожига алоҳида эътибор билан қарала бошланди. Биринчи Президентимизнинг "Халқ амалий санъатини ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарорининг қабул қилиниши, шу асосда ҳунармандларга бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилиши соҳа равнақига катта туртки бўлди. Бугунги кунда "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимларида 1200 нафардан зиёд усталар бу имтиёзлардан фойдаланиб келмоқдалар. Вилоятда халқ амалий санъати усталари томонидан ташкил этилган 55 та "Уста-шогирд" мактабларида юзлаб ёшлар ҳунар сирларини ўрганиб келишмоқда. Ўзбекистон Қаҳрамони Муяссар Темирова, Ўзбекистон халқ устаси Алишер Нарзуллаев, шунингдек, Рахматилло Фатуллаев, Шокир Камолов, Ориф Қодиров, Бахшанда Файзиева, Даврон Тошевлар бу мактабларнинг талабчан муаллимларидир.

Яқинда Бухоро ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида ушбу нодавлат ташкилот ва "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан "Уста-шогирд" йўналишидаги мактаблар мураббийларининг маҳорат сабоқлари ўтказилди.

—Маҳорат сабоқлари шаҳардаги уюшмаган ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, ундан кўзланган мақсад йигит-қизларимизда халқ амалий санъатига нисбатан иштиёқ уйғотиш, ижод жараёни ва уста ҳунармандлар билан яқиндан таништиришдан иборат, —деди "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Фармон Аминов.

Темирчи уста, "Дўстлик" ордени нишондори Шокир бобо Камоловни нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам яхши танишади. Чунки уста чилангар ўзи ясаган буюмлар билан қатор халқаро кўргазма ва танловларда қатнашиб, сов¬ринли ўринларни эгаллаб қайт¬ган. Шокир бобо бугун ўғиллари Шавқиддин, Завқиддин, набираси Шамсиддин билан халққа беминнат хизмат кўрсатиб келмоқда. Маҳорат сабоқлари тингловчилари уста ҳузурида бўлиб, иш жараёнини катта қизиқиш билан кузатдилар.

Уюшмаган ёшлар вакиллари, шунингдек, кандакор, зардўз, каштачи, миниатюрачи рассом, гиламдўз усталарнинг маҳорат сирлари ҳақидаги суҳбатларини ҳам мароқ билан тингладилар.

—Бугун кўрганларим менда халқ амалий санъатига катта қизиқиш уйғотди,—дейди Бухоро педагогика коллежи ўқувчиси Малика Бақоева.—Келгусида ўқитувчилик касбини эгаллаш баробарида каштачилик билан шуғулланишни ҳам ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Бугунгидек маҳорат сабоқлари тез-тез ўтказиб турилиши тарафдориман.

Бу истак нафақат Малика, балки марказга ташриф буюрган ўнлаб ёшлар кўнглидан кечган бўлса ажаб эмас.

Зухра ҚУРБОНОВА, журналист.

Кексалар эъзозда

Туманимизда истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган кексалар сони яна икки ¬нафарга кўпайди. Сарвари қишлоғилик Муҳаббат би¬би Ражабова ҳамда Зарангари қишлоғилик Каромат биби Ортиқовалар ўзларининг табаррук 100 ёшларини нишонладилар.Бўлимимиз ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳар иккала онахонга қутловлар йўлланиб, совға-саломлар ҳадя этилди.

—Менга кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрликдан бошим осмонга етди,—дейди Муҳаббат биби. — Юртимизга тинчлик, фаровонлик, ёшларимизга бахту омад тилаб қўлларим доим дуода. Машаққатли, суронли йилларни фарзандларимиз асло кўрмасин, истиқлолимиз бардавом бўлсин.

100 ёш остонасидан ҳатлаб, невара-эваралари даврасида кексалик гаштини сураётган бундай элда азиз нуронийлар сони туманда 13 нафарни ташкил қилади. Бундан ташқари, 19 нафар II Жаҳон уруши қатнашчиси, 4488 нафар ногирон, 1177 нафар боқувчисини йўқотган қариялар, 43 нафар якка-ёлғиз кексалар ҳамиша туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, бўлимимиз эътиборида. Байрамлар, қутлуғ саналарда улар ҳолидан мудом хабар олиб, моддий кўмак кўрсатиб келяпмиз.Бу ишда жойларда ташкил этилган 76 та кексалар ва фахрийлар билан ишлаш жамоатчилик марказларининг ташаббускорлиги қўл келмоқда. Жумладан, "Пахтаобод", "Буктарой", "Гаждумак" маҳалла фуқаролар йиғинидаги марказлар фаолиятини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин.¬ Ҳудуддаги қабристонларни ободонлаштириш, тартибга келтириш борасида фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Мевали дарахт¬лар ўрнига манзарали кўчатлар ўтқазилиб, парваришланмоқда. Шунингдек, жону жигарлари қабрларини тозалаш ишларига эътибор бермайдиган айрим лоқайд кимсалар жамоатчилик маркази томонидан огоҳлантирилиб, ободончилик ишларига жалб этилди.

Ҳозиргача жамғарманинг республика, вилоят ва туман бўлимлари томонидан 567 нафар эҳтиёжманд кексаларга озиқ-овқат тўп¬ламлари тар-қатилди. Бу ҳам мамлакатимизда ёши улуғлар ҳамиша эътибор ва эъзозда эканлигининг бир кўринишидир.

Раҳмат МАҲМУДОВ, "Нуроний" жамғармаси Ғиждувон туман бўлими раиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.