Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 59 дан: 22.07.2017

"Нурафшон" қўллаб-қувватланди

Футбол бўйича биринчи лига жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатида вилоятимизнинг "Нурафшон" командаси қатнашмоқда. Афсуски, у ишончни оқлай олмаяпти. Жамоа биринчи даврадаги ўн етти учрашувда атиги 6 очко билан турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасидан жой олиб турибди.

Бундай муваффақиятсизликнинг сабаблари кўп. Улардан бири клубнинг молиявий аҳволи танглигидир. Хайриятки, иккинчи давра арафасида бу масалада ижобий силжиш бўлди. Яқинда клуб ҳисоб рақамига ўтказилган 300 миллион сўм маблағ анчагина муаммоларни ҳал қилишда ўзига хос ёрдамдир.

Бу маблағ вилоят жисмоний тарбия ва спорт бош¬қармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вилоят филиаллари ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси вилоят ресурслар марказининг ташаббуси билан жорий йил 29-30 апрелда ўтказилган "Футболни ривожлантириш ва мурувват ҳашари" хайрия тадбиридан тушган маблағлар ҳисобидан мадад улуши бўлди.

Умид қиламизки, "Нурафшон" жамоаси чемпионатнинг иккинчи даврасида ўзини анча ўнглаб, ишқибозларни хурсанд этади.

Дарвоқе, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг 2017 йил 25 январдаги мажлис баёни ижросини таъминлаш, вилоятда футболни оммавийлаштириш, воҳанинг барча ёшдаги терма жамоалари, спорт мактаб-интернатлари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий- техник базасини мус¬таҳкамлаш, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида жойлардаги очиқ мулоқотларда кўтарилаётган тегишли ижтимоий масалаларни ҳал қилиш, кам таъминланган оилалар, кекса ва ногиронлар, якка-ёлғизларни моддий жиҳатдан муҳофазалашга қаратилган манзилли тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган ушбу хайрия¬дан бошқа қатор ташкилот ва тузилмалар ҳам баҳраманд бўлди.

Масалан, тушган маблағларнинг бир қисми вилоят футбол федерацияси, вилоят мини ва соҳил футболи федерация¬си, "Бухорои Шариф" жамоат фонди, "Соғ¬лом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ¬вилоят филиали, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фондининг вилоят ҳудудий муассасаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг вилоят бўлими, Ўзбекистон "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вилоят бўлими ҳисоб-рақамига кўчирилди.

Эркин ЁДГОРОВ "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.