Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 59 дан: 22.07.2017

*Матбуот анжумани

Ирригация ва мелиорация объектларида

Қишлоқ хўжалиги равнақида ирригация ва мелиорация объектларининг ўрни ва аҳамияти нақадар катта эканини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Жорий йилда вилоятда 17 та иншоот, шу жумладан, янгидан қуриладиган 14 та, яъни 118,5 километр узунликдаги коллекторни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 5 дона вертикал дренаж қудуқ, 4 дона гидротехник иншоот, қолаверса, мелиоратив насос станцияси барпо этиш мақсадларига жами 23 миллиард 149 миллион сўм маблағ ажратилган. Ҳозирда 56 километрдан узунроқ коллектор-дренаж тармоғи қурилди ва қарийб 10,5 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди. Давлат дастурига мувофиқ бу йил 26 километр масофадаги канални қуриш, шунингдек, 40 километр узунликда электр линияларини тортиш туфайли 200 погонометр ҳажмдаги босимли қувурлар қувватини янада ошириш мақсадларига 8 миллиард 323 миллион сўм сармоя сарфланди. Ярим йиллик даврда 18,3 километр узунликдаги канал қайта таъмирланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Вилоятда ирригация ва мелиорация ишлари сифатини оширишда мутасадди корхона ва ташкилотлар олдида ¬турган долзарб вазифалар мавзуига ¬бағишлаб ташкил қилинган матбуот анжуманида юқоридаги фикрлар ўз эътирофини топди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бош¬қармаси, "Аму-Бухоро" ирригация ти¬зимлари ҳавза бошқармаси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан "Аму-Бухоро" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Тўлқин Давронов ва бош¬қарма бош мутахассиси Азиз Бобожоновларнинг ахборотлари тингланди. Мутасаддилар сув йўллари реконструкция¬си билан бирга шу йил биринчи ярми даврида 1100 гектар майдонда ғўза ниҳолларинини плёнка тўшаб, 180,8 гектар пахта майдонини томчилатиб суғоришда орттирилган тажриба билан ўртоқлашдилар. Бунда тежаб қолинадиган сув сарфи ҳамда экин ерлари ўқариқлари ўрнида эгилувчан қувурлардан фойдаланишнинг афзал жиҳатларига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, бошқарма саъй-ҳаракатлари билан балиқчиликни ривожлантириш, сунъий ҳавзалардан унумли фойдаланишда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича ахборот берилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.