Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 59 дан: 22.07.2017

Йўлимизни ёритувчи маёқ

Ҳар қандай давлатнинг келажаги ва ёруғ истиқболи аввало, унинг ёшларига берилаётган эътибори ва ғамхўрлиги билан баҳоланади. Яқинда мамлакатимизда бўлиб ўтган ёшлар ташкилотининг IV қурултойида юз берган улкан ўзгаришлар, қатор ислоҳотлар Ватанимизда навқирон авлодга кўрсатаётган улкан ғамхўрликларни яққол намоён этди. Мазкур йирик анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан иштирок этганликлари барча ёшлар қатори мени ҳам беҳад тўлқинлантирди. 30 июнь санасида бўлиб ўтган мазкур муҳим учрашув юртимиз тарихида Ўзбекистон ёшлари куни сифатида муҳрланди.

Мен Бухоро вилояти делегацияси таркибида мазкур нуфузли тадбирда иштирок этдим. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мутлақо янги ташкилот "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" энди ўз олдига янги мақсадларни — ёшларнинг ич-ичига кириб боришни, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб қувватлашдек улуғвор ишларни белгилагани эътиборга моликдир.

Машҳур шоир Ҳамид Ғуломнинг "Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!" деган гўзал сатрини келтирар экан, Президентимиз бугунги ёшларга берилаётган имкониятлар калити ҳали ҳеч бир давр болаларига насиб этмаганини, бундан фақат унумли ва самарали фойдаланиш кераклигини таъкидлади. Ўзбекис¬тон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадр¬ларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун "социал лифт" вазифасини бажариши, билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратиши кераклиги тузилманинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат.

Жорий йилнинг 5 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармоннинг қабул қилиниши эса биз ёшлар ҳаётида янги саҳифалар очиб, ҳақ-ҳуқуқларимизнинг мустаҳкам кафолати бўлди. Фармонда белгиланган ҳар бир устувор йўналиш биз келажак авлоднинг юксак парвозларимизга қанот бағишламоқда.

Ушбу фармонга асосан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг ташкил этилиши, "Ёшлар нашриёти уйи"нинг тузилиши, айниқса, ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган, бакалавриат ва магис¬тратура талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича шартнома тўлови миқдорининг 35-40 фоизини ташкилот ҳисобидан тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилиши беқиёс ғамхўрликнинг тенгсиз намунасидир.

Ватанга садоқатли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътибор марказида бўлган. Президентимиз томонидан турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун "Мард ўғлон" давлат мукофоти ҳамда ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларни тақдирлаш мақсадида "Келажак бунёдкори" медалининг таъсис этилиши менга ва бутун Ўзбекистон ёшлари зиммасига улкан масъулият ва шарафли вазифаларни юклайди.

Ёш авлод камолоти йўлида яратилаётган тенгсиз имтиёзларнинг барчаси ягона, эзгу бир мақсадга, яъни халқимиз, энг аввало, ёшларимизнинг ҳаётини янада обод ва фаровон, мазмунли ва бахт¬ли қилишга қаратилган. Биз эса ана шу ишончга муносиб бўлиб, янги ёшлар ташкилотининг таянчи ва суянчи ¬сифатида унинг атрофида жипслашмоғимиз даркор. Ёшларга оталарча ғамхўр Президентимиз бор экан, биз албатта улкан марраларни забт этиб, улуғвор мақсадларимизга эришамиз.

Шавкат БОБОЖОНОВ, Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонаси бўлим мудири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши фаоли.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.