Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 58 дан: 19.07.2017

Магистрларга диплом топширилди

Бухоро муҳандислик- технология институтида магистрларга диплом топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда институт ректори У.Муҳаммедхонов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда олий таълим тизими тобора такомиллашиб, унинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб бораётгани иқтисодиёт ва фаннинг барча соҳалари бўйича замонавий кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Жорий йилда институтнинг магистратура бўлимини 7 та мутахассислик бўйича 83 нафар йигит-қиз муваффақиятли битирди.

— Саноатда ишлатиладиган металл қопламали газламаларни тикиш машиналарининг ишчи органлари, жумладан, нина, моки тез ейилади, — дейди магистрлардан бири Феруз Муродов. — Уларни янгисига алмаштириш эса анча харажатни талаб этади. Мен устозим, амалиётчи олим Ҳасан Ғаффоров раҳбарлигида "Сирпанувчан матоларни тикишда замонавий тикиш машинаси нина механизмини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш" мавзуида иш олиб бордим. Лаборатория шароитидаги изланишлар тикув машинаси ишчи органлари юзасига лазер нури билан ишлов бериш асносида уларнинг хизмат муддатини икки-уч баравар узайтириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш мумкинлигини кўрсатди. Бу борадаги тад¬қиқотлар яна давом эттирилади.

Таъкидлаш керак, магистрларнинг бир қисми тегишли олий ўқув юртларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади. Бошқалар эса ўз ишлаб чиқариш корхоналарига таклиф олишди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.