Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 58 дан: 19.07.2017

*Божхона хизмати

Автоуловга яширилган... валюта

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, республикамиз резидентларига 2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валютани чет элга олиб чиқишларига рухсат берилган. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валютани олиб кетиш учун эса ваколатли банк ёки Марказий банк¬нинг рухсатномаси талаб этилиши кўпчиликка маълум. Бу ҳақидаги эслатма барча божхона постларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзиб қўйилган. Аммо шунга қарамай, сафарга отланган юртдошларимиз ва хорижликлар томонидан нақд хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

Рақамларга мурожаат қилсак, шу йилнинг ўтган даврида ходимларимиз томонидан 26 та божхона қоидабузилиши ҳолати юзасидан 13 050 АҚШ долларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

Жумладан, Туркияга йўл олган Язган Мус¬тафанинг автоулов кабинаси ётоғининг тўшаги орасида 1100, Абдулкадир Гултегиннинг эса автоулови рақами остига 1100 АҚШ долларини яшириб олиб ўтишига уриниши зое кетди. Ҳолатлар юзасидан терговга қадар божхона суриштируви ва текшируви давом этмоқда.

Г.БОБОҚУЛОВА, вилоят божхона бошқармаси катта инспектори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.