Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 56 дан: 15.07.2017

Туман ғаллакорлари зафари

Ризқ-рўз мўл бўлсин!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик қутлуғ тўйини ҳар жабҳада муносиб ютуқлар билан қаршилаётган вобкент¬ликлар ҳам ҳар йилги анъанага содиқ қолиб, ғалла тайёрлаш шартномавий режасини биринчилар қаторида уддаладилар.

—Ғайрати баланд ғаллакорларимиз қабул масканларига 16 802 тонна сара дон сотиб, бу йилги шартнома режасини 107 фоизга бажардилар,—дейди туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ш. Исломов.—Муваффақиятда уч юздан ортиқ фермер хўжалигида тиним билмай ишлатилган 12 та "Кейс" ҳамда 5 та "Клаас" русумли комбайн, қолаверса, Қоровулбозор тумани массивидаги "Янги ҳаёт ариғи" СИУ тасарруфидаги юзга яқин хўжаликнинг улуши катта бўлди. Чўлқуварлар давлатга белгиланганидан ошиқ 3488 тонна буғдой сотишга эришдилар. "Янгикент жилоси", "Элач шабнами", "Олмазор", "Шерзод-Соҳиб", "Зарафшон замини саховати", "Илҳом-Дилдора-Муқаддас", "Мир¬ғолиб қизи Сурайё", "Турсунобод" каби фермер хўжаликлари ялпи хирмон кўтаришда етакчиликни қўлга олишди.

Қувонарлиси, жорий мавсумда вобкент¬лик миришкорлар жами 7200 гектар майдонда бўлиқ ҳосил етиштирган бўлсалар, давлат шартномаси унинг 60 фоизи билан адо этилди. Яна 10 минг тоннадан ¬ортиқ буғдой фермер ҳамда улар қўл остидаги меҳнат жамоалари моддий манфаатдорлигини таъминлаш учундир. Ризқ-рўзингиз мўл бўлаверсин, азамат ғаллакорлар!

Истиқболли лойиҳалар

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури асосида Вобкент туманида ҳам ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини тараққий эттиришга қаратилган улкан вазифалар белгиланган.

Чунончи, бу йил туманда саноатни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 101 миллиард 744 миллион сўм бўлган 32 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилади. Хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантиришга эътибор кучайтирилади. Шу йўналишда 70 та лойиҳани рўёбга чиқаришга 12 миллиард 947 миллион сўм инвестиция жалб қилинади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш туман иқтисодиётида ғоят муҳим вазифадир. Жорий йил якунига қадар бу соҳада ишлаб чиқилган 75 та лойиҳани рўёбга чиқариш учун умумий қиймати 10 миллиард 201 миллион сўмлик инвестиция сафарбар этилади. Айни кунда туманда пахтачиликка ихтисослашган 428 та фермер хўжалиги томонидан 9950 гектар майдонда "оқ олтин" агротехник талабларга мос парваришланмоқда. Деҳқон миришкорлар бу йил 34500 тонна хирмон кўтаришга бел боғлашган.

Қишлоқ аҳли чорвачиликни янада ривожлантириш мақсадида тер тўкмоқда. Бу йил ҳудудда йирик шохли қорамоллар 101707 бошга, қўй ва эчкилар сони 88892 бошга ва парранда сони 270,2 минг бошга етказилиши кўзда тутилган.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.