Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 56 дан: 15.07.2017

Фармон ва ижро

Нуронийлар меҳр ва эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан туманда бир қатор ибратли ишлар бошланган.

—Туманимизда 13794 нафар пенсионер умргузаронлик қилаётган бўлса, уларнинг 2292 нафарини 75-80 ёшли қариялар, 70 нафарини юз ёш остонасидаги нуронийлар ташкил қилади. Улар орасида уч нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси,—дейди жамғарма туман бўлими раиси Бахтиёр Бобоқулов.—Жамоатчилик асосида иш юритиб келган "Нуроний" фахрийлар ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси туман бўлимлари раислари маоши учун бюджетдан маблағ ажратилгани айни муддао. Биздаги 44 та маҳалланинг ҳар бирида камида ўн кишилик нуронийлар кенгашлари тузилиб, ижтимоий муаммолар ечими улар муҳокамасига қўйилмоқда. Туман марказининг Бахт-иқбол кўчаси, 17-уй манзилида эса тўрт сотихни эгаллаган бир қаватли, 8 та хонадан иборат бино қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Умумий қиймати 700 миллион сўмга баҳоланган иншоот қурилишини Бахтиёр Муҳиддинов раҳбарлигидаги "Бунёд қурилиш сервис—ИТК" жамоаси амалга оширмоқда.

Фармонда назарда тутилганидек, туман маданият ва аҳоли дам олиш истироҳат боғи тасарруфига қарашли бу нуронийлар маскани айни мустақиллик байрами кунларида фойдаланишга топширилади. Унда бой китоб фондига эга кутубхона, қариялар саломатлигини тиклаш учун тиббий муолажа хоналари, спорт-соғломлаштириш зали, ошхона ва ювиниш хоналари, маъмурият учун компьютер, замонавий алоқа воситалари, мебель ва зарур жиҳозлар муҳайё этилади.

Яна бир гап. Ўтган ойда туман марказининг "Қурувчи" маҳалласи, Наршахий кўчасида анча йиллардан буён бўш ва қаровсиз ётган бино ўрнида "Нуронийлар" чойхонаси қуриб битказилди. Уни табаррук ёшдаги қарияларнинг севимли жойи бўлишида йиғин раиси Ғ. Давлатов, маҳаллий тадбиркорлардан Ф. Тешаев, И. Тошев, Н. Муродов, И. Музаффаровлар хизмати катта бўлди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.