Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 56 дан: 15.07.2017

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! Байрамолди йўқламасида: Вобкент тумани

Инвестиция ва иқтисодиёт Даромад 1,5 бараварга ошади

— Корхона муваффақияти ишчи хизматчилар моддий манфаатдорлиги туфайлидир,—дейишмоқда "Кумушкент ипаги" МЧЖ нинг илғор йигирувчилари Ойгул Каримова ҳамда Шаҳноза Раҳимовалар. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар.

Қишлоқ хўжалигининг пиллачилик тармоғи кейинги йилларда талай муаммолар гирдобида қолгани сир эмас. Пилла қабул қилиш ва уни қайта ишлаш, жараёнда аҳоли банд¬лигини таъминлаш каби долзарб масалаларга юзаки ва таъбир жоиз бўлса, панжа орасидан қараб келинаётгани кескин чора-тадбирлар кўришни тақозо этаётганди. Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ана шу кемтиклик ва оқсашга бар¬ҳам берди, десак муболаға бўлмайди. Соҳани жадал ривожлантириш, ипак қуртини парваришлаш ва пилла етиштириш жараёнини узлуксиз такомиллаштириш, ипак калава ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни самарали жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйиш, тизим экспорт салоҳиятини юксалтириш ва шу орқали айниқса, қишлоқ жойларида аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишдек салмоқли вазифалар қарорда ўз ифодасини топгани билан аҳамиятли. Вилоятимизда эса унинг ижросига биринчилардан бўлиб киришган субъектлардан бири "Кумушкент ипаги" МЧЖ фаолиятига тўхталмоқчимиз.

Мамлакатимиз мустақиллигига қарийб тенгдош ушбу корхонанинг турдошларидан устун томонларини бир нечта жиҳатларда санаб ўтиш мумкин. Аввало тажрибали раҳбар, узоқни кўра оладиган ишбилармон Шабон Ҳожиев бошқариб келаётган жамоа ўтган йилларда парокандаликка юз бурмасдан, аксинча, барқарор фаолиятни йўлга қўйгани билан тилга тушган. Очиғи, ҳозирда ҳам баъзи пилла қабул қилиш ёки қайта ишлаш корхонаси уч, борингки, олти ой "мавсумий" ишлаётган бир пайт¬да туман марказининг Бобур кўчаси, 3-уй манзилидаги "Кумушкент ипаги"да иш йил бўйи икки сменада ташкил қилинганлигини кўрасиз. Албатта, бу жараён аввало хомашё таъминотига боғлиқ.

—Биргина 2016 йилги фаолиятни олсак, 62 кишилик жамоа билан ¬туман пиллакорларидан шарт¬нома асосида қабул қилинган 52 тонна "кумуш тола" қайта ишланди,—дейди Шабон Ҳожиев.—Бундан ташқари, Когон туманида қайта ишлаш корхонаси мавжуд бўлмагани боис ўтган йили улар томонидан етиштирилган 56 тонна пиллани ҳам қабул қилганмиз. Биласизки, жаҳон бозорида ипак толаси ниҳоятда харидоргир ва қимматбаҳо саналади. Биз ҳам ярим тайёр, яъни, ипак калава ҳолига келтирилган маҳсулотни Эрон, Ҳиндистон, Миср Араб Республикаси, Корея давлатларига тўғридан-тўғри экспорт қилиш имконига эга бўлдик. Натижада ўтган йилги умумий даромадимиз 4 миллиард 659 миллион сўмга етди.

Жорий йилги рақамлар эса янада салмоқли. Бу йил вобкент¬лик 3 минг оилавий звенога 4 минг қути ипак қурти тарқатилди ва пировардида 240 тон¬на миқдорида қимматбаҳо саноат хомашёси қабул қилиб олин¬ди. Эрон давлатининг "Hadji Jaafary" фирмаси билан 6 тоннага, 204 минг АҚШ доллари қийматида, Ҳиндистоннинг "Very Gross" компанияси билан 4 тоннага, 40 минг АҚШ доллари қийматида тузилган шартномага мувофиқ шу йил 1 июнига қадар буюртманинг бир қисми, ипак калава тарзида хорижлик ҳамкорларга етказилди. Қолаверса, бу йилги мавсумда Когон тумани аҳолисидан харид қилинган 90 тонна "кумуш тола" ҳам қайта ишланиб, экспортга тайёрланаяпти.

Корхона муваффақияти зарур меҳнат шароити яратилгани билан ҳам боғлиқдир. Ўндан ошиқ слесар-мутахассисларнинг ҳар бирига 800 минг сўмдан кўпроқ, цехдаги ишчи хотин-қизларга эса 700 минг сўмдан ойлик иш ҳақи тайинланган. Ҳар чоракда улар меҳнати рағбатлантириб борилмоқда. Қолаверса, корхонага Кумушкент, Роҳкент, Қўнғирот, Эҳсон қишлоқларидан қатновчилар учун алоҳида "Исузи" автобуси ташкил қилинган. Айни ёзги мавсумда корхона ишчилари сони юздан ошган. Насиба Адизова, Ҳуррият Орипова, Ойгул Каримова, Ҳикоят Адизова, Зарсулув Равшанова, Исроил Қутлиев, Нодир Асадовлар жамоа пешқадамларига айланишган. Улар орасида ҳудуддаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаб келган ёшлар ҳам талайгина. Энг муҳими, корхона мутасаддилари йил якунига қадар ялпи даромадни ўтган йилгидан бир ярим баробарга ошириш тараддудида ҳаракат қилмоқдалар.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.