Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 56 дан: 15.07.2017

"Ягона дарча:"

Ҳам вақт, ҳам сарф-харажат тежалмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди. Ушбу соҳага давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.

Бу борада туман ва шаҳарларда ташкил этилган "Ягона дарча" марказлари томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ошкоралигини таъминлаш борасида эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорларнинг вақти ва моддий сарф-харажатларини тежаш, уларнинг бошқа идораларга сарсон бўлиб бориши олдини олиш ҳамда уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида "Ягона дарча" марказлари томонидан бизнес субъектларига 16 турдаги давлат хизматларини амалга ошириш амалиёти йўлга қўйилди.

Шу ўринда айтиш лозимки, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида туманимиз бўйича 235 та юридик шахс давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилди. Айни бир пайтда давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари сони 1180 тани ташкил этмоқда. "Ягона дарча" марказимиз орқали давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 442 та мурожаат келиб тушган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларини давлат реестрига электрон шаклда киритилишида кенг имкониятлар яратилди. Хусусан, "Bo.birdarcha.uz" тизимида бу соҳа тузилмаларига соддалаштирилган ва ўнғай бўлган электрон шакл¬да рўйхатдан ўтиш учун қулайлик мавжуд. Таъкидлаш лозим, мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон ¬Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-246 сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан 2017 йил 1 апрелидан бошлаб банклар ва кредит бюроларидан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ҳам жорий этилди.

Ҳусан НОСИРОВ, Ғиждувон тумани "Ягона дарча" маркази директори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.