Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 55 дан: 12.07.2017

"Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик"

Шу шиор остида жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Симпозиумлар саройида мамлакат касаба уюшмаларининг форуми бўлиб ўтган эди.

Форумнинг секция йиғилишлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон -Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда "Кўмаклашиш дастури" лойиҳаси муҳокамасига бағишланди. Иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда мазкур Дастур тасдиқланди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ушбу форумнинг якунларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Семинарда 200 нафарга яқин барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари аъзолари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидландики, Ҳаракатлар стратегияси ва унда белгиланган муҳим йўналишлар жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ўзига хос чақириқ, бўлганини, касаба уюшмалари ҳам халқнинг орзу ниятлари рўёбига қаратилган ушбу стратегияни амалга оширишда елкадош эканликлари ва юрт тараққиёти йўлида бирлашишлари лозим.

Семинарда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари — вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Ф.Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси вилоят бош¬қармаси бошлиғи Ж.Қандов сўзга чиқиб, Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш борасида амалга ошириш лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Ҳидоятовнинг ижтимоий шериклик, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси А.Абдумухторовнинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда "Кўмаклашиш дастури" тўғрисидаги маърузалари тингланди.

— Ушбу Дастурдан касаба уюшмалари томонидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратининг ягона механизмини шакллантириш, барча бўғиндаги касаба уюшмалари юридик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя ҳамда федерация тасарруфидаги ташкилотлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби бир қатор масалалар ўрин олган, —дейди Бухоро давлат тиббиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Хусейнова. — Ундаги инсон манфаатлари билан боғлиқ устувор вазифалар бизларга янада катта масъулият юклайди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.