Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 55 дан: 12.07.2017

Ўзбошимчаликка йўл йўқ

Ер — давлат мулки, умуммиллий бойлигимиз. Уни ўзбошимчалик билан тасарруф этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Афсуски, Олот туманидаги "Шейхлар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи айрим кимсалар бу оддий қонуний талабни писанд этмай, ўзларини хон, кўланкаларини майдон билиб келишган.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августда қабул қилинган "2016 — 2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда ана шундай ҳолатлар аниқланди.

Маълум бўлишича, айрим фуқаролар туман захира ер фонди майдонларидан, дала томорқа сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ерлардан тегишли "улуш"ни ноқонуний эгаллаб олишган. Жумладан, Хуршид Эргашев 21, Шерзод Бобоев 25, Жавлон Ҳусенов 15, Баҳриддин Саидов 17, Лазиз Қораев салкам 13, Меҳриддин Нурматов 18, Жамшид Муродов 26, Ўткир Худойбердиев 20, Султонбек Муродов эса 14,6 сотих ерни ўзбошимчалик билан тасарруф қилиб, уларнинг айримлари ноқонуний қурилмалар тиклаган бўлса, баъзилари эса қурилишни бошлаб юборибди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлиги томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судига даъво аризалари киритилди. Суд даъвогар талабларини тўла қаноатлантирди. Қабул қилинган ҳал қилув қарорида ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни уларда қурилган ва тикланган, қурилиши бошланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этган ҳолда туман захира ер фондига қайтарилиши белгиланди.

Хулоса шуки, ноқонуний ишдан ўзини тия олмаган кимса албатта, панд ейди. Давлат мулки бўлган ерда асоссиз равишда тикланган бино, иншоот ва бошқа қурилмалар бартараф этилади. Табиийки, уларни қуришга сарфланган маблағ ва куч беҳуда кетади.

Мамлакатимизда инсон ва унинг қонуний манфаатлари устувор масала ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилаётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир. Масалан, қишлоқ жойларда, жумладан Олот туманида ҳам ҳар йили намунавий ло¬йиҳалар асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига замонавий уйлар барпо этилаётир. Шундай экан, ноқонуний қурилмаларга сарфланиши мумкин бўлган маблағни намунали уй-жойга эга бўлиш учун киритиладиган бошланғич бадалга йўналтириш, мавжуд томорқа майдонларидан экин ери сифатида самарали ва оқилона фойдаланиш орқали оила да¬ромадини кўпайтириш ҳамда фаровон яшаш ҳар жиҳатдан афзал-ку, ахир!

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.