Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 55 дан: 12.07.2017

Кичик тадбиркорлик субъектларига янги қулайликлар

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарор қабул қилди.

Тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иқтисодиётнинг меҳнат кўп сарфланадиган айрим тармоқлари бўйича кичик корхоналар ходимларининг чекланган ўртача йиллик сонини кўпай-тириш ушбу қарордан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.

Мамлакатимизда кичик тадбиркорлик корхоналарига берилаётган имкониятлар туфайли вилоятимизда ҳам ушбу соҳа ривожланиб бораётир. Жорий йилнинг 5 ойи давомида 1099 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Шу тариқа 1 июнь ҳолатида фаолият кўрсатаётган бундай тузилмалар сони 12546 тага етди. Уларнинг 944 таси кичик корхона, 11602 таси микрофирмалардир.

2016 йил якунлари бўйича вилоят иқтисодиётида кичик бизнеснинг улуши 67,9 фоизни ташкил этиб, жами банд аҳолининг 78,5 фоизи ана шу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 апрелда қабул қилинган юқорида тилга олинган қарорига асосан айрим тармоқлар бўйича кичик корхоналар ходимларининг чекланган ўртача йиллик сонини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги қарори билан тасдиқланган "Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичи"га ўзгартиришлар киритилди.

Қарорнинг 1-иловасига асосан 2017 йил 1 апрелдан:

Қуйидаги йўналишдаги "Кичик тадбиркорлик" субъектларида "21-50" ва "21-100" ходимларининг чекланган ўртача йиллик сони "21-200"гача кўпайтирилди: сунъий толалар (IFUТ коди) 20.60.0), электрон қисмлар (26.11.0), электрон юклаш панеллари(26.12.0), компьютерлар ва переферик ускуналари (26.20.0), коммуникация ¬ускуналари (26.30.0), маиший электроника асбоблари (26.40.0), электр ёритиш ускуналари (27.40.0), маиший электр асбоблари (27.51.0), маиший ноэлектр асбоблари (27.52.0), подшипник, тишли ғилдираклар, тишли узатма ва юритма элементлари(28.15.0), кўтарма транспорт ускуналари (28.22.0), саноат совутиш ва вентиляция ускуналари (28.25.0), бош¬қа тоифаларга киритилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналар (28.29.0), қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари техникалари (28.30.0), металлургия учун машина ва ускуналар (28.91.0), моторли транспорт воситаларини(29.10.0) ишлаб чиқариш.

Қуйидаги йўналишдаги "Микрофирма"ларда "1-10" гача ходимларининг чекланган ўртача йиллик сони "1-20" гача, "Кичик тадбиркорлик" субъектларни "11-25" ходимларининг чекланган ўртача йиллик сони "21-50"гача кўпайтирилди: омборга жойлаш ва сақлаш(IFUT коди) 52.10.0)

Қуйидаги йўналишдаги "Микрофирма"ларда ходимларнинг чекланган ўртача йиллик сони "1-10" нафардан "1-20"гача, "Кичик тадбиркорлик" субъектларида "11-25" ходимларининг чекланган ўртача йиллик сони "11-25" нафардан "21-50"гача кўпайтирилди: бошқа почта ва курь¬ерлик хизмати (20.60.0)

Қуйидаги йўналишдаги "Микрофирма"ларда ходимларнинг чекланган ўртача йиллик сони "1-10" нафардан "1-20"гача, "Кичик тадбиркорлик" субъектларида эса "11-25" нафардан "21-100" гача кўпайтирилди: кичик синф. Шифохона муассасалари фаолияти (IFUT коди) (86.10.0), умумий шифокорлик ама¬лиёти соҳасидаги фаолият (86.21.0), махсус шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият (86.22.0).

Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ 2018 йил 1 январдан:

"Кичик тадбиркорлик" субъектларида ходимларнинг чекланган ўртача йиллик сони "21-50" нафардан "21-200" гача кўпайтирилади: (IFUТ коди) турар жой биноларини қуриш (41.20.1), яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш (41.20.2), йўл ва шосселар қуриш (42.11.0), темир йўл ва метро линияларини қуриш (42.12.0), кўприк ва туннеллар қуриш(42.13.0).

Таъкидлаш керак, юқоридаги ўзгартиришлар кичик тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини ривожлантиришда янги имкониятларни оширади. Биринчидан, улар иш ўринларини кенгайтирган ҳолда кичик бизнес субъекти учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланади. Иккинчидан эса ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим омиллардан бўлган ўз айланма маблағини кўпайтиради. Қолаверса, аввалгидек, кичик корхона сифатида тегишли идораларга, жумладан статистика органларига йилида атиги бир марта ҳисобот тақдим этади.Бу ҳам уларга жуда қулайдир.

Баҳодир ҒИЁСОВ, вилоят статистика бошқармаси бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.