Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 54 дан: 08.07.2017

Бухорода Ўзбекистон ёшлари куни нишонланди

Жорий йил 30 июнда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи мамлакатимиз ёшлари ҳаётида тарихий санага айланди. Анжуманда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев нутқ сўзлади ва унинг таклифи билан "Камолот" ЁИҲ негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Анжуманда 30 июнь мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан Бухоро маданий марказидаги амфитеатрда вилоят ёшларининг тантанали тадбири бўлиб ўтди. Унда олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, меҳнат жамоалари, ҳарбий хизматчиларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Таъкидландики, Президентимиз қурултойда сўзлаган нутқида ёшларнинг ҳар жиҳатдан камолга етиши, ҳаётда муносиб ўрнини топиши учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратиб берилишига алоҳида эътибор қаратди. Айни пайтда уларга фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаёт олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз, дея ишонч билдирди.

Мамлакат ёшларининг қурултойида вилоятимиз энг фаол йигит-қизлари — тадбиркорлар,талаба ва ўқувчилар, спортчилар вакиллари ҳам қатнашди.

—Юртимизда тадбиркорлик, жумладан, соҳанинг ёш вакилларини қўллаб-қувватлаш борасидаги эътиборни кундалик ҳаётимизда ҳис этиб турибмиз,—дейди "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби, Пешкў туманидаги "Шуҳратмашсервис Агросаховати" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шерзод Раҳмонов.—Корхонамиз асосан, металконструкциялар, шунингдек, саноат усулида паррандани боқиш учун мўлжалланган катак-қафаслар ишлаб чиқаради. Маҳсулотимизга талаб ошиб бораё¬тир. Берилаётган солиқ ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиб, жорий йил ўтган даврида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига ўнта янги иш ўрни яратдик. Таъкидлаш жоиз, Президентимиз қурултойда сўзлаган ¬нутқида ҳалол ва самарали меҳнати, Ватанга садоқатли хизмати билан ўрнак бўлаётган мард ўғлонларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш давлатимиз ҳамда жамиятимизнинг доимий эътиборида бўлиши тўғрисида алоҳида таъкидлагани ёшларни янада самарали ишлашга ундамоқда.

Тантанали тадбир Ватан, ёшлик, эзгуликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлардан иборат гала-концерт билан якунланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.