Маҳалланинг куюнчак онахони

rx online

http://antonpavlenko.com/?evioter=witty-online-dating-profile-headlines&d2e=b7 additional reading * Замондошларимиз

read here rencontres badoo poitiers Маҳалланинг куюнчак онахони

Going Here Махсума опа Хўжаеванинг бутун умри ўзи орзу қилиб, юракдан меҳр қўйган касби — ўқитувчиликда ўтди. 1970 йилда Бухоро давлат педагогика институтини имтиёзли диплом билан тугатган Махсуманинг чуқур билимга эга эканини ҳисобга олиб, уни шу ўқув даргоҳига ишга таклиф қилишди. Ёшларга немис тили бўйича сабоқ берган  ёш педагог  тез орада ­нафақат билими, балки ўз ортидан бошқаларни ҳам эргаштира олиш қобилияти борлигини устозларига намойиш қилди. Педагогликда кечган 30 йил давомида ҳамкасб ва шогирдлари об­рў-эътиборини қозонган Махсума опа йиллар ўтиб пенсия ёшига етса-да, севимли касбини тарк этмади ва орадан 11 йил ўтибгина нафақага чиқди.

— Оилам даврасида бўл­сам-да уйда бекор ўтиришни  ўзимга эп кўрмадим, иш сўраб маҳаллага чиқдим. Кўп йиллик педагоглик тажрибамни эътиборга олиб, 2008 йилда кексалар ва фахрийлар билан ишлаш комиссиясига жамоатчилик асосида  раҳбар қилиб сайлашди. Жон деб ишга шўнғидим. Фаоллар ёрдамида дастлаб маҳаллада истиқомат қилаётган ёши улуғ инсонлар рўйхатини шакллантириб, келгуси режаларни белгилаб олдик. Мана, ўн йилдирки, маҳалладаги пенсионерлар, айниқса, якка-ёлғиз, ногирон, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож қарияларга яқин мададкор бўлиб келяпмиз, — дейди Махсума ая.

У яшаётган Бухоро шаҳридаги Саъдий Шерозий номли маҳаллада 405 нафар пенсия ёшидаги  отахону онахонлар истиқомат қилишади.  Табиийки, ҳар бирининг ўзига яраша ғаму ташвиши,  дарду муаммоси бор.  Ая бошлиқ гуруҳ аъзолари улар ҳузурида бўлиб, ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашишга, қувончу ташвишига шерик бўлишга ҳаракат қилишади. Айниқса, ҳайит ва байрамлар, қутлуғ саналарда  кексалар ҳолидан хабар олиш гуруҳнинг доимий ­одатига айланган. Биргина ўтган Рамазон ва Қурбон ҳайитлари арафасида 150 нафардан зиёд фуқароларга 11 миллион сўмликдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилишида, 200 нафардан ортиқ онахону отахонлар вилоят ва республика ­миқёсидаги тарихий жойларга саёҳатга юборилиши, кексаларнинг йи­лида 2 марта тиббий кўрикдан ўтказилиши, имтиёзли равишда даволанишларида ая ва унинг атрофига жипслашган  фаолларнинг ҳис­саси беқиёс.

— Маҳалламиз фаол кексалари ҳар гал хонадонимизга ташриф буюрганда уйимиз нурга тўлгандай бўлади, — дейди Элобод кўчасида яшовчи Ферангиз Жумаева. — Улар келтирган совға-саломлардан ҳам кўра, қилган дуолари, самимий тилаклари мени ниҳоятда руҳлантиради. Элимизнинг шундай азиз инсонлари борлигига шукроналар қиламан.

Шундай миннатдорлик сўзларини биз яқинда ногиронлик аравачасига эга бўл­ган 1-гуруҳ ногиронлари ­Абдураҳим Нормуродов, Ҳалима Тошева, Абера Примова каби фуқаролардан ҳам эшитиб, беихтиёр қу­йидаги сатрларни ёдга олдик:

Бир фақир кўнглини эта олсанг шод,

Аълодур Каъбани этгандан обод.

Бу пурҳикмат сўзлар ­Махсума ая ва унинг атрофидаги инсонларга яхшилик улашиб яшаётган Гулнора ­Кабирова, Саодат Қурбонова, Сиддиқа Камолова, Шабон Халилова, Муҳаббат Пирназарова каби  фаол нуронийлар шаънига айтилгандай гўё.

Жорий йил давомида пенсия ёшидаги фуқаролардан тушган 56 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар гуруҳ аъзолари томонидан синчковлик билан кўриб чиқилди.

— Уларнинг аксарияти  маҳалла ободончилиги, ичимлик суви таъминоти, оилавий можаролар, моддий етишмовчиликлар билан боҚлиқ, — дейди ая. — Биз имкон қадар уларга ечим топиш мақсадида ўндан зиёд ташкилот ва корхоналар билан боғланиб, мурожаатлардан 33 тасини ижобий ҳал қилдик. Қолганлари ечим топиш арафасида, айрим мурожаатлар эса тасдиғини топмагани учун очиқ қолдирилди.

Куюнчак онахон қай ишга киришмасин, уни охирига етказмагунча  қўймайди. Яқинда ҳузурига келган ёш ке­линчак икки боласи билан ­моддий тарафдан қийналаётганидан нолиб, ишга жойлашишида кўмак беришни сўради.  Жувоннинг сўзларини диққат билан тинглаган ая масаланинг  бошқа томонига — келинчак нега эри билан яшамаётганига эътиборини қаратди. Кечагина ҳамманинг ҳавасини келтириб юрган бу жуфтлик оддий, арзимас сабаб туфайли алоҳида яшаётгани аён бўлгач, ая маҳалланинг яраштириш комиссияси раҳбари ­Шафоат Маҳмудова билан биргаликда  аёлнинг эри, қайнона-қайнотаси билан суҳбатда бўлди. Охир-оқибат натижа шу бўлдики, ажралиш арафасида турган бир оила кексалар панду ­насиҳатига амал қилиб, кам бўлишмади — ярашиб олишди, аянинг шахсан ўзи  аралашиб, жувонни маҳалладаги миллий либослар цехига ишга жойлаштирди.

Махсума ая билан  мароқли суҳбатимиз қизғин паллага етганда  аянинг қўл телефони жиринглаб қолди. Унинг таҳликали оҳангда гапиришидан билганим шу бўлдики, ма­ҳаллада якка-ёлғиз яшовчи отахонлардан бирининг тоби бўлмай, қўш­нилари “Тез ёрдам” чақиришибди. Махсума ая шошиб ўрнидан тураркан, кетмаса бўлмаслигини, суҳбатни келгуси сафар давом эттиришини айтиб, узр сўраганча эшикка йўналди. Ўзгалар ташвишига “лаббай” деб шерик бўлаётган 73 ёшли  бу куюнчак онахоннинг ортидан ҳавас билан қараб қоларканман, “Элимиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг” дегим келди.

la cité de la joie telecharger Зуҳра ҚУРБОНОВА,

rencontrer quelqu'un en espagnol “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими матбуот гуруҳи раҳбари

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey