Қизилқум бағридаги овулларда вилоят ҳокими қабули

rx online

http://www.commune-cailly.fr/filoime/krepost/3475 Қизилқум бағридаги овулларда вилоят ҳокими қабули

tchat cul gratuit Ғиждувон туманига қарашли Оғитма, Шофиркон туманининг Чуруқ, Пешкў тумани таркибига кирувчи Жонгелди аҳоли масканлари, аксари қозоқ миллатига мансуб 500 дан ортиқ юртдошимиз истиқомат қилаётган ушбу манзиллар гарчи Қизилқум кенгликлари бағрида, шаҳардан узоқда жойлашган бўлса-да, ўзига хос инфратузилмаси, албатта, турмуш тарзига эгалиги билан ажралиб туради. Вилоят марказидан 170-220 километргача узоқликда жойлашган мазкур манзиллар — овулларда айни кунда одамлар ҳаёт тарзи, кайфияти, ўй-ташвишлари, қолаверса, орзу-интилишлари қандай? Ҳудудларда аҳоли билан бевосита мулоқотлар, долзарб муаммолар ечимига бағишланган сайёр қабуллар дои­расида вилоят ҳокими Ўктам Барноев раҳбарлигидаги вилоят мутасаддиларининг навбатдаги манзили ана шу олис ҳудудлар бўлди.

https://paulkeetch.uk/mikstyra/korka/3807 Асосан балиқчилик ва чорвадорлик билан шуғулланиб келинаётган ОҚитма овулида бугун ўндан ортиқ оила, 50 нафар аҳоли яшаётган бўлса, улар учун ­ўиждувон тумани 70-сон қишлоқ оилавий поликлиникасининг “Оғитма” филиали, йи­гирмадан зиёд ўқувчисига эга ва дарс­­лари қозоқ тилида олиб борилаётган 38-умумтаълим мактаби, ижтимоий дорихона фаолият кўрсатмоқда. Шу ерлик темир йўлда ишловчи Нурали Қулжанов турмуш ўртоғи Ойнур Бердиева билан бамаслаҳат бир қарорга келиб, уйида болалар учун боғча очган ва ҳозирда 9 нафар жажжи ўғил-қизни парваришлаяпти. Албатта, оила ташаббуси қўллаб-қувватланиб, ундаги ва умумтаълим мактабидаги тарбиячи ўқитувчилар, болажонларга иссиқ кийим-бош, компьютер жамланмалари, ўқув қуроллари ва китоблар топширилди. Аҳоли хонадонлари эса иситиш печлари, телевизор, яна ун, гўшт, ёғ каби зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминланди.

http://attention-it.at/?predire=mann-sucht-frau-zum-flirten Ҳозирда 350 нафар аҳоли истиқомат қилаётган Чуруқ овулидан Қозоғистон ёки бошқа жойларга кўчиб кетган оилалар ҳам бўлган. Бироқ маҳаллий аҳоли учун бу гўша ҳақиқий Ватан, киндик қони томган муқаддас тупроқ дегани. Шу ­боисдан 36 нафар ўқувчисига эга 39-сон умумтаълим мактаби, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникасининг “Чуруқ” филиали, яна жажжи болажонлар учун мактабгача таълим ташкилоти, қолаверса, аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, чўлқуварлар турмуш тарзи батафсил ўрганилди.

— Очиғини айтсак, нақ 20 йил деганда қишлоғимизга вилоят ҳокими ташриф буюргани биз учун катта хурсандчилик бўлди, — дейди қишлоқ фаоли ­Нуржаҳон Серикова. — Овулимиздаги қатор муаммолар, яъни электр тармоғи таъмирланадиган, эскириб, қулай деб турган симёғочлар янгиланадиган, кундалик истеъмол моллари савдо дўкони қуриладиган, қолаверса, поликлиника филиали, болалар боғчаси ва ички йўлимиз қайта таъмирланадиган бўлди.

Пешкў тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 33-сонли умумтаълим мактаби узоқ Қизилқум чўли бағрида, Жонгелди овулида жойлашган. Таълим даргоҳи, мактабгача таълим ташкилоти, умуман, қишлоқдаги мавжуд аҳвол мутасаддилар эътиборидан четда қолмади. Аҳолининг қишга тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддилар зиммасига мавжуд муассасалар иситиш тизимини соз ҳолга келтириш, мактаб полини таъмирлаш, ҳудудда 10 та ўринга мўлжалланган касалхона қуриш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш, қоракўл терини ошлаш ва қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиш ор­қали аҳоли моддий манфаатдорлигини ошириш, қолаверса, қабристон атрофини ободонлаштириш ва девор билан ўраб олиш каби вазифалар юклатилди.

Овуллардаги аҳолининг қишга тайёргарлиги, табиий газ ва электр энергияси таъминоти ҳам диққат марка­зида бўлди. Аҳоли, таълим муассасаларидаги ўқитувчи ва ўқувчиларга, боғча­лардаги жажжи болажонларга иссиқ кийим-бош, ўқув қуроллари, компьютер жамланмалари, видеопроекторлар, телевизорлар, китоблар берилди. Шу куни аҳоли хонадонларига кундалик истеъмол моллари ва иситиш печлари, иссиқ ки­йимлар тарқатилди. Ижтимоий муҳо­фазага муҳтож аҳоли вакилларининг ­мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат маҳ­сулотлари ярмаркаси, тиббий кўрик ташкил қилингани ҳам айни муддао бўлди.

http://thenovello.com/alfondie/elkos/4097 Учқун ТОЖИЕВ,

sie sucht ihn frau sucht mann “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey