“Қайс” Бухоро театри саҳнасида

rx online

http://nielsborchjensen.com/martys/51 free dating websites for seniors Санъат қардошлик ришталарини мустаҳкамлайди

conocer gente en tu zona “Қайс” Бухоро театри саҳнасида

why not try this out Суратда: Бақо Содиқов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ­Нишон Отамуродовни “Қайс” мусиқали драмасининг матни билан ­таништирмоқда.

Бир дарёдан сув ичиб, асрлар бўйи тинч-тотув яшаб, қўни-қўшни, қуда-анда бўлиб келган ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳамкорлиги бу қардош республикалар Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонлар саъй-ҳаракатлари, дўстона учрашувлари туфайли янада мустаҳкамланди. Яқинда Тожикистонда зўр муваффақият билан ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари бу иккала халқ маънавий-маърифий ҳамкорлигида янги босқич бўлди.

Бундай қувончли ўзгаришларни азал-азалдан қон-қариндош бўлган вилоятимиз аҳли ҳамда тожик биродарлар орасидаги борди-келдиларнинг кенг кўлам тус олгани, душанбелик санъаткорлар, адиблар, ҳунармандлар, тадбиркорлар ва бошқа касб эгаларидан иборат делегацияларнинг Бухорога ташрифлари мисолида ҳам кўриш мумкин. ­Тожикистон эстрада усталарининг Арк қалъасига туташ Регистон майдонида намойиш этилган концерти бухороликлар учун чинакам санъат байрамига айланди.

Вилоятимиз ҳокимлиги бундай маданий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ажойиб бир лойиҳа ташаббускори бўлди. Унга биноан вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси давлат буюртмаси асосида тожик тилида янги спектаклни саҳналаштириб, уни қардошларимиз диёрига гас­троллари чоғида санъат шинавандаларига намойиш қилади. Республикамиз Маданият вазирлиги томонидан маъқулланган бу ло­йиҳани Бухоро фарзанди, ўзбек ва тожик санъати ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли режиссёр, Рудакий номидаги Тожикистон ­Давлат мукофоти лауреати Бақо ­Содиқов бошчилигида вилоятимиз артистлари, бастакор ва созандалари, хушовоз хонандалари амалга оширадилар. Бухоролик санъаткорлар иштирокида саҳналаштирувчи-режиссёр Бақо Содиқов ва унинг фарзанди, моҳир сценарийнавис Улуғбек ­Содиқовлар қаламига мансуб “Қайс” мусиқали драмаси устида қизғин ижодий иш олиб борилиб, томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади.

Суратга олган кўпгина бадиий ва ҳужжатли фильмлари халқаро кинофестивалларда катта-катта совринларга сазовор бўлган Бақо Содиқов учун театр санъати ҳам бегона эмас. У Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини  режиссёр ихтисоси бўйича тугатган 1967 йили ­Самарқанддаги Ҳамид Олимжон номли вилоят мусиқали драма театрида  таниқли бошқирд шоири ва драматурги Мустай Каримнинг “Ой тутилган тунда” асарини диплом спектакли сифатида саҳналаштирган эди. Мазкур драмани ўзбек тилига таржима қилган Ўзбекистон халқ шоири Зулфия спектакль премьерасини кўриб, ёш  режиссёрнинг биринчи ижодий ишига юксак баҳо берган эди. “Ой тутилган тунда” спектаклининг 1968 йилда ­Ленинград шаҳрида бўлиб ўтган студент санъаткорларнинг асарлари Бутуниттифоқ фестивалида иккинчи ўринга сазовор бўлгани элимиз севган шоира берган баҳонинг эътирофи бўлган эди.

Бақо Содиқовнинг А.П.Чехов номидаги Самарқанд рус драма театрида машҳур драматург Ануйнинг “Оркестр” асари асосида саҳналаштирган спектакли ҳам вилоят маданий ҳаётида катта воқеа бўлган эди. У бухоролик таниқли композитор ­Мустафо Бафоевнинг Сўғд эли раққосалари санъатига ба­ғишланган “Самарқанднинг олтин шафтолиси” балети либ­реттосини ҳам яратган.

site rencontre chretien evangelique gratuit Суратда: режиссёр Бақо Содиқов (чапда) актёр Содиқ ­Муродов билан “Бухорои шариф” фильмини суратга олиш жараёнида.

— Бухорода саҳналаштириладиган асаримиз ғояси ўтган асрнинг 90-йилларида Тожикистоннинг ­Исфара туманидаги КИМ (Коммунистический Интернационал Молодёжи) шаҳарчасида бадиий фильмни суратга олиш чоғида туғилган эди, — дейди Бақо Содиқов биз билан суҳбатда. — Шаҳарчадаги бир китоб дўконида IX асрда битилиб, шўролар даврида рус тилига таржима  қилинган “Бани Амир қабиласидан чиққан Қайс” рисоласини сотиб олиб, ўқиганимдан сўнг тинчимни йўқотдим. Чунки икки севишган ёшнинг фожиавий муҳаббати сўфийлик фалсафаси асосида баён этилган, ҳали Низомий ­Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, ­Алишер Навоий сингари буюк шоирлар битган “Лайли ва Мажмун” достонидан анча илгари ёзилган бу рисола инсон қалбини ларзага солувчи ҳис-туйҚулар билан суғорилгани мени ва  ўғлим Улуғбекни ҳайратга солди. Шу асар асосида биз биргаликда “Қайс” деб номланган киносценарийни ёздик. Бироқ ўша чоғларда кўплаб бошқа фильмлар устида ишлаётганимиз боис уни суратга олишга фурсат бўлгани йўқ. Аммо Бухоро вилояти ҳокимлиги бизга тожик тилида спектакль саҳналаштириш таклифи билан мурожаат қилганида “Бани Амир қабиласидан чиққан Қайс” рисоласига янгидан қайтиб, ўғлим Улуғбек билан биргаликда шу асар мотивлари асосида “Қайс” мусиқали драмаси сценарийсини рус тилида ёздик. Уни истеъдодли шоир Жамшид Раҳматов (Ромишгар) тожик тилига таржима қилди.

Куй ва қўшиқларга бой ушбу спектакль мусиқаси хушовоз хонанда, бас­такор ва педагог, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси Эркин Турсунов то­монидан яратилмоқда. Асар воқеалари ва руҳига мос мумтоз қўшиқлар ҳамда Мавриги тароналарини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саодат ­Ғуломова ва Нишон Отамуродовлар куйлаб, ўзига хос бош­лов­чилар сифатида томошабинларни спектакль қаҳрамонлари оламига олиб кирадилар. Шунингдек, Тожикистон халқ артисти Маҳмуд Тоҳирий куйлаган “Ҳабиби ман” қўшиғи, халқ ҳофизаси Гулчеҳра Содиқова ижросидаги фалак таронасида Шарқ Ромео ва Жульеттаси — Қайс ва Лайлининг севгиси тараннум этилади.

Спектакль бош қаҳрамонлари — бир дарёнинг икки қирғоғида яшаб келган икки қабиланинг ўзаро низолари сабаб муҳаббат деб аталмиш неъматдан бебаҳра қолган, аммо севгига садоқатлари билан барчани ҳайратга солган Қайс ва Лайли роллари ижроси ғоят катта маҳорат ва масъулиятни талаб этгани боис мазкур мусиқали драмани саҳналаштирувчи режиссёр бу образларни гавдалантира оладиган артистларни излаб топиш учун театр ёш санъаткорлари орасида ўтказилган ижодий танловда ҳали аниқ тўхтамга келгани йўқ. Аммо Бақо Содиқов кекса ёшдаги ­Мажнун ва Лайлининг отаси, шунингдек, сайёр актёрлар гуруҳи раҳбари ролларини галма-гал ижро этишга розилик билдирган таниқли кино ва театр дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари Убайдулло Омон ва Теша Мўминовларнинг бажаришларини белгилаб қўйган.

Спектакль саҳна безаклари ҳам­да асар қаҳрамонлари либосларининг эскизларини тайёрлаш жараёнида тожик ва ўзбек халқларининг миллий этнографиясига алоҳида эътибор қаратилади. “Қайс” мусиқали драмаси давомида ижро этиладиган рақсларни балетмейстер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саломат Раҳмонова саҳналаштиради. Рақсларни театрнинг балет артистлари ҳамда хореография санъати бўйича таълим олаётган истеъдодли қизлар  ижро этадилар.

Хуллас, вилоятимиз санъаткорлари томонидан тожик тилида тайёрланиб, уларнинг Тожикистонга ­ижодий сафарлари чоғида бу диёр аҳлига, шунингдек, бухоролик томошабинларга намойиш эти­ладиган “Қайс” мусиқали драмаси иккала республика маданий ҳаётида катта воқеага айланади.

click here for more info Абдужалил ХАЛИЛОВ,

dating tagpuan “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey