Давлатим байроғи — фахрим, ғурурим!

rx online

relative dating online quiz silvester frankfurt single party Давлатим байроғи — фахрим, ғурурим!

site de rencontre pour les 18 25 ans Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун вилоятимизда ҳам кенг нишонланди.

http://celebritysex.cz/?triores=persian-jewish-dating&12c=22 Ҳар бир киши ўз юртини гўзал билади, унинг рангин дунёсини теран ҳис қилади. Бунинг боиси нимада?

look here Негаки, у ўзи туғилган заминда ўсиб-улғаяди, ота-боболари эъзозлаган қадриятларни азиз билади. Миллийлик унинг қон-қонига сингиб кетган. Давлат рамзлари, жумладан, Давлат байроғида ҳам шу ўзлик намоён.

Табиийки, биз ҳам мустақилликка эришганимиздан кўп ўтмай, 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини азиз ва муқаддас биламиз. У — давлатимизнинг, суверен юртимизнинг ўзига хос рамзларидан бири. Байроқда халқимизнинг узоқ даврларга бориб тақаладиган бобомерос анъаналари, орзу-умидлари, олижаноблик, мардлик, ватанпарварлик, тинчликсеварлик каби миллий қадриятлари, хуллас, ўзбекнинг ўзлиги “муҳрланган”.

Байроғимиз тантанали  маросимларда,  спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда эришган зафарлари шарафига баланд кўтарилади. Давлат идо­ралари биноси пештоқларида мудом ҳилпираб туради. Миллийлигимиз каби беназир байроғимиз қабул қилинган кун ҳам тантанали нишонланиши фахр ва ғурур туйғулари билан уй­ғун.      

Бу сана вилоятимизда ҳам ўзгача нишонланди. 18 ноябрь куни эрта тонгдан Бухоро шаҳрида  Давлатимиз байроғи шарафига тантанали маросимлар ўтказилди. Ҳарбий отлиқлар, Миллий гвардия аскарлари, бронетранспортёрлар ва квадракциклар, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий спорт-техника клублари, талаба ва ўқувчилар, спортчи-ёшлар, велосипедчилар иштирокидаги марш қадимий Арк ­қалъасидан бошланди. Давлат байроқларига бурканган ва ҳарбий оркестрнинг тантанавор садолари остида ўтган марш унинг қатнашчилари ва тадбирни кузатган минглаб бухороликлар қалбида чексиз ғурур туйғуларини уйғотди.

Байрамона юриш иштирокчилари шаҳарнинг тарихий қисми бўйлаб одимлаб, Абу Али ибн Сино номидаги Фавворалар майдонида жамланди. Катта майдонда баланд флагштокда ўрнатилган ва ҳилпираб турган улкан байроқ остида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев ҳозир бўлганларни самимий қутлади. Сўзга чиққанлар Давлат байроҚи хал­қимизнинг ғурури, тимсоли, ­Ватан каби муқаддас эканлигини таъ­кидлашди.

Шундан сўнг тантанали маросим Фавворалар майдонига туташ ҳудудда жойлашган вилоят Ёшлар маркази олд майдонида давом эттирилди. Бу ерда кенг дастурдаги маданий тадбир бошланди. Шоир ва ёзувчилар чиқишларида Ватан, унинг ­Давлат байроғи шарафланди. Вилоя­тимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари дил сўзларини айтишди. Бухоро­ давлат университети қошида ташкил этилган Япон марказида фаолият кўрсатаётган Кунчиқар мамлакат фуқароси Саки Судзуки миллий байроғимиз ҳақида ўзбек тилида шеър ўқигани ҳам эътиборни тортди.

Ҳарбий оркестр, бадиий жамоалар ва эстрада хонандаларининг чиқишлари байрамга алоҳида файз бағишлади.

— Давлат байроғимиз қабул қилинган кунга бағишланган тадбирлар биз, ёшлар учун катта аҳамиятга эга, — деди Бухоро шаҳридаги енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи битирувчи босқич ўқувчиси ­Илҳомжон Аҳадов. — Бундай тадбирлар ҳар биримизда Ватан туйғусини анг­лаб етишимизга, юртга муносиб фарзанд бўлиб етишишимиз борасидаги масъулиятни янада чуқурроқ ҳис этишга ундайди.

Таъкидлаш керак, Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб вилоят  туман ва шаҳарларида турли маърифий тадбирлар, “Давлатим байроғи — менинг ғурурим!” мавзусида олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида иншолар танловлари ҳам ўтказилди.

http://huntersneeds.net/rigaro/4647 Эркин ЁДГОРОВ,

un deux trois site de rencontre  “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey