Ҳамкорликдаги фаолият — маънавий муҳит соғломлиги гарови

rx online

right here sites de rencontre avis 2017 Ҳамкорликдаги фаолият — маънавий муҳит соғломлиги гарови

rencontre nancy 54 Your Domain Name Вилоят Ёшлар марказида  “Оила ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этишда жамоат ва давлат ташкилотлари ҳамкорлиги” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

http://metodosalargarpene.es/ebioer/4068 Унда вилоят маҳаллалар кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, ­“Нуроний” жамғармаси, маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳудудий ту­зилмалари вакиллари иштирок этди. Мазкур муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган семинарни вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носиров кириш сўзи билан очди.

Дастлаб вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви раи­си А.Ғуломов томонидан ­Республика маҳаллалар кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг оилалар ҳамда маҳаллаларда соғлом муносабатлар муҳи­тига салбий таъсир кўрсатаётган иллатларнинг олдини олишга қаратилган қўшма Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган етти бўлимдан иборат ҳамкорлик ­дастури тақдимоти бўлиб ўтди.

Дастурга асосан, оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва ажралишларнинг олдини олиш мақсадида ёшлар ўртасида “Кўринг, ҳавас қи­линг, ибрат олинг!” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилади. Оила муқаддаслиги, ота-она ва миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини оширишга қаратилган “SMS-хабарнома” юбориш хизмати йўлга қў­йи­лади. Фуқаролик ишлари бў­йича суд ва ФЎДЁ органи биноларида “Оила бурчаги” ташкил этилиб, “Оиладаги то­тувликка биргаликда эришамиз!” шиори остида акциялар, “Оила ва жамият фаровонлиги — тараққиёт омили” мавзусида учрашувлар ўтказилади. Дастурнинг Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш йўналиши тақдимотида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова “Кийиниш ма­данияти ва одоби”, “Аёл маънавияти” мавзуларида тар­ғибот тадбирларининг ўтказилиши, “Маърифатли қизнинг қадами қутлуғ келур” мавзусидаги суҳ­батлар ор­қали қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга эътибор қаратилишини алоҳида қайд этди.

Эътиборли жиҳати, дастурда тўй ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича ҳам қатор саъй-ҳаракатлар белгиланган. Жумладан, Олий Мажлис ­Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси изчил —таъминланади. Қарор мазмун-моҳия­тини тарғиб қилиш бўйича маъруза тезислари, тарқатма материаллар ишлаб чиқилади ва жойларга етказилади.

Ёшларни Ватанга муҳаббат ҳамда эзгулик руҳида тарбиялаш борасида нуронийлар ва пенсиядаги ҳарбий хизматчилар иштирокида умумтаълим мактабларида “Кексалар маърифати” мавзусида тадбирлар ташкил этилиб, марказий ва ҳудудий телеканаллар орқали Ватанга муҳаббат, оилавий қадриятларни тарғиб этувчи ва огоҳликка чорловчи бадиий фильмлар —намойиш қилинади. ­Шунингдек, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш, шу жумладан, уйма-уй юриш, тушунтириш ишларини олиб боришда кенг жамоатчиликни жалб этиш каби вазифалар кўзда тутилган.

cherche coiffeur homme alger Шаҳло БАҚОЕВА,

dig this “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey