Ўйинчоқ дўконидаги “илон”лар

rx online

agencias matrimoniales para cristianos Ўйинчоқ дўконидаги “илон”лар

https://craniumapparel.co/lisobact/1903 Боласига ажойибу ғаройиб нарсаларни совға қилишни ким ҳам хоҳламайди, дейсиз. Туҳфа шундай бўлиши керакки, норасида учун ўша нарса охир-оқибат энг севимли буюмлардан бирига айлансин. Уни қўлидан қўймасин. Бир томондан, шундай овунчоғи борлигидан шодланиб, фахрланиб, ўртоқлари олдида мақтаниб юрсин. Иккинчидан, совға боланинг феъл-атворига ҳам таъсир қилсин. Аниқроғи, унинг ёрдамида “пишиқ-пухта”, ўрисча айтганда, “деловой”у “крутой” бўлиб ўссин. Ҳеч кимдан қўрқмай, бошқа болаларга гапини ўтказсин. Кези келганда, уларнинг адабини бериб қўйсин. Учинчидан, шу билан андармон бўлсин. Қулоқ ҳам тинч. Тўғри-да, турли ташвишлар кўндаланг турганда, бола-бақранинг ортиқча хархашаси кимга ёқарди.

hombres solteros espirituales Ҳамма гап ўша совғани — зорманда ўйинчоқни топишда. Бу борадаги “тавсияларимиз” сизга асқотади, деб ўйлаймиз.

http://www.pavegreen.org/vioper/2678 “Супер қаҳрамонлик” сари

Ўргимчак одамни билсангиз керак. Одамларни ҳар хил фалокатлардан қутқарадиган, ёвузларга қарши курашадиган ўша эпчил, довюрак “қаҳрамон” ҳақидаги фильму мультфильмлар сабаб фарзандингиз унинг “мухлис”ига ҳам айлангандир? Ундай бўлса, ишим битди, деяверинг. Бухоро шаҳридаги “Марказий бозор”ни айлансангиз ёки Ислом Каримов кўчасидаги “DRUGOY KIDS” номли ўйинчоқ дўконига йўлингиз тушса, “спайдермен”нинг бир-биридан “кўркам”, “кўп функ­цияли” қўғирчоқларию ниқобларини топасиз. Вилоят марказидаги энг катта савдо мажмуасининг 394- ва 392-дўконларида эса уларни нисбатан арзон ­нархда — 35-40 минг сўмга олишингиз мумкин.

Балки ўғлингизга ўргимчак одамнинг ундан ҳам “кўркамроқ”, “хушсурат”, “истараси иссиқ” Веном деган ошнаси ёки баҳайбат яшил мутант Халк ёқиб қолар. Ҳар ҳолда ушбу “супер қаҳрамон”ларнинг моделлари кичкинтойингизда “бениҳоя қудратли”, “ҳаммага кучи етадиган”, “барчада даҳшат уйғотадиган” киши бўлишдек ҳавасни уйғотишига шубҳамиз йўқ. Уларни топиш ҳам муаммо эмас. “DRUGOY KIDS” дўкони бу борада хизматингизда.

Мабодо қиз болаларга “мос” ўйинчоқ керак бўлса, ниқобли “соҳибжамол” леди Баг ва унинг шериги Супер Кэт қиёфасидаги қўғирчоқ тўпламларини тавсия этамиз. Қизалоғингизда шу икки “қаҳрамон”дай қўнғизу ола мушук тахлит ажабтовур кийиниб, ақл бовар қилмас “жасорат”лар кўрсатиш иштиёқи туғилса, не ажаб.

belle rencontre d'amour poeme Олмазорда ишлаб чиқарилган “Калашников”лар

Мерганлигу одамларни чапдастлик-ла отиб ташлаш ҳам катта “маҳорат”. Алламбало товушлар чиқариб, ўзгача “завқ-шавқ” берадиган лазерли, ўқли, дурбинли ҳамда электрон ўйинчоқ автоматлар бу борада кичкинтойларга дастлабки “сабоқ” бўлиши шуб­ҳасиз. “Оборона”, “Shark” АВ-15, “ҚUSTICE FORCE”, “ОПЛО Virtual Reality”, “Scar”, “Battlegrounds” ва ҳоказо русумли “аслаҳа”лар тўпламлари ёдингизда турсин. Улар бироз қимматроқ. “DRUGOY KIDS” дўконида бу “ўйинчоқ”ларни 130 мингдан 270 минг сўмгача сотишяпти. Аммо шунга арзийдиям-да. Агар чўнтагингизни ўйласангиз, “Марказий бозор”даги 70-75 минг сўмлик автоматлар ҳам бўлаверади.

Қуролнинг сарасини ­Бухоро шаҳридаги “Карвон савдо” бозоридан ҳам топасиз. У ердаги дўкон­лардан бирида машҳур ­Калашников автоматлари сотиляпти. Ўйинчоғи, албатта. Лекин ҳақиқийсидан фарқ­лаш қийин. Ёрлиқларига Олмазордаги ўйинчоқ фабрикасида тайёрлангани ёзилган. Ҳар ҳолда ўзимизнинг “маҳсулот”.

Пайсалга солмай, ишга киришинг. Нима, синфдошларию муаллимларини шартта отиб ташлайдиган хорижлик ўқувчилардан ёки қурол билан туғилиб, қурол билан ўлаётган жафокаш афғон болаларидан кам жойи борми, фазандимизнинг? Яна бир гап. Бундай сов­ғалардан кейин болам нега бунчалик уруш­қоқ, жиззаки, бераҳм бўляпти, деб ўйланманг. У шунчаки қурол ишлатишнинг ҳадисини олиб, “жанговар” руҳга киряпти. Супер қаҳрамон бўлиб, мураккаб “аслаҳа”ларни моҳирона ишлатиш осон эмас-да, ахир!

un homme tres recherche telerama “Кеннойини қўрқитарсиз…”

Бир танишим айтиб қолди. У “Марказий бозор”даги ўйинчоқ дўконларидан бирида қўғирчоқ танлаётиб, ногоҳ сапчиб кетибди. Ўша лаҳзада қўлига илон ўралиб олгандек туюлибди. Ўзини босиб, яхшироқ қараса, у оддий ўйинчоқ экан. Резинадан ишлангани, ўзидан-ўзи силкиниб тургани учун нақ тирик илоннинг ўзи дейсиз. Бошқа ўйинчоқлар орасида вишиллаб, ўрмалаб юргандай кўринади. Шу боис ҳам ҳалиги танишим чўчиб кетибди.

Лекин ҳозирги болалар учун бундай нарсалар чўт эмас. Ҳеч ҳайиқмай, “илон”ларни харид қилаверинг. Боя биз тилга олган дўконларнинг барчасида шундай ўйинчоқлар бор. Ранглари, қалинлигию узунлиги турлича. Нархлари эса чўнтакбоп – 8 мингдан 20 минг сўмгача. Бир сотувчи қиздан “Бунақа ўйинчоқдан болалар қўрқмайдими?” деб сўрасам, “Қаёқда! Нимасидан қўрқишади бунинг! Аммо кеннойини қўрқитсангиз бўлади”, деди ҳазиллашиб.

Сизга, аввало, кулранг капча илон (кобра)ни тавсия қилган бўлардик. “У нимага керак?” дейсизми?! Нимага бўларди — шумтака ўғлингиз синфдош қизларни ё ўзига паст баҳо қўйган муаллимларини қўрқитади-да!

P. S. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан қабул қилинган “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент”да ўйинчоқларнинг бола саломатлигига таъсирига дахлдор жиҳатларга урғу берилган. Назаримизда, уларнинг фарзанд­ларимиз руҳиятига таъсири борасида ҳам ҳуқуқий меъёрлар ишлаб чиқилиб, татбиқ этилишига эҳтиёж бор. Зеро, айрим ўйинчоқ дўконларида сотилаётган қўрқинчли, мудҳиш қиёфадаги “супер қаҳрамон”лар, ажаловар қуроллару заҳарли илонларнинг макетлари ўйинчоқ кўринишида норасида қалбни вайрон қилмаслигига кафолат йўқ. Уларнинг хавфи этни сескантирадиган, зўравонлик руҳидаги турли қўрқинчли ва жангари фильм ҳамда мультфильмларнинг хатаридан асло кам эмас.

Биз таърифини келтирган машҳур дўконга кираверишда “Ребёнок играет — мама отдыхает” деб ёзилган. Тўғри, бола ўйнайди — она эса дам олади, тўғрироғи, ғафлатда қолади. Ана шунисидан асрасин!

https://www.orthodonticpartners.net/mirtyew/3835 Рустам ИБРАГИМОВ,

http://www.newmen.eu/mysoroj/viosa/1927 “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey