Ғурур ва ифтихоримиз рамзи

rx online

dating me is like dating a sour patch kid dating advice wikihow * 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

http://kendochile.cl/category/practicas/ Ғурур ва ифтихоримиз рамзи

http://amazingmarbella.com/?menstryaciy=rencontre-a2.fr&419=16 Давлат рамзлари барчамиз учун муқаддас ва ардоқли. Боиси, уларда севикли Ватаннинг суврати, меҳру таровати, халқнинг мардонавор ўтмиши, бугунги фидокорлиги ва истиқболи мужассам. Улардан бири шонли байроғимиздир.

femme rencontre Жонажон Ўзбекистонимизнинг мовий, оқ ва яшил рангларга уйғун, ҳилол Ой ва кумуш юлдузлар жилоланиб турган байроғи мағрур ҳилпираб турганини ҳар гал кўрганда, кўнгилда ажиб туйғулар уйғонади, фахру ифтихор вужудимизни чулғайди. Ана шу байроқ тимсолида она Ватаннинг мужассамлигини туйиб, ўзимизни тетик, бардам ҳис қиламиз, келажакка ишонч билан боқамиз. Юрагимизда фахр уйғонади.

Ўзбекистонимиз истиқлолга эришгач, биз ўз байроғимизга эга бўлдик. 1991 йил 18 ноябрда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов имзо чеккан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун бизга шундай фарахбахш ғурур ва сурур бағишлади.

Давлат байроғи ор-номусимиз, шон-шавкатимиздир. Аждодларимиз юрт туғини ҳар недан афзал билишгани, кўз қорачиғидай авайлаб-асрашгани олис мозий саҳифаларида олтин ҳарфлар билан битилган. Юрт байроғини ёғий қўлига топширишни истамаган  Нажмиддин Кубронинг жасорати ҳамон тилларда достон. Матонатли бобокалонимиз босқинчилар билан беомон жангда байроқни қўлида маҳкам тутганча жон таслим қилганди. Душман ҳарчанд уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олмоқдан ўзга чора тополмаганди…

Туғини жонидан ортиқ асраган ва уни бошлари узра мағрур кўтариб юрган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Темур ­Малик, Амир Темур каби буюк саркардаларнинг порлоқ сиймоси, матонати олдида ҳар қанча таъзим қилсак арзийди.

“Ўзбекистон Республикасининг ­Давлат байроғи тўғрида”ги Қонуннинг 2-3-моддаларида байроғимиз мамлакатимиз суверенитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлиши эътироф этилган. Ҳозир у жаҳоннинг турли нуқталарида мағрур ҳилпираб турибди.

Айниқса, спорт ареналарида, миллий терма жамоаларимизнинг иштирокидаги халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда ну­фузли беллашувларда юртимиз спортчилари ғолиб шоҳсупасида турганида, байроғимизнинг баланд кўтарилиши қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади, кўнглимизни тоғдек кўтаради. Шу ўринда ҳамюртимиз, таниқли боксчи Шаҳрам ўиёсов жаҳон чемпионлигини қўлга киритган лаҳзаларни ёдга олайлик-а… Олис юртда матонатли спортчимиз Ватанимизнинг бир парчаси янглиғ Ўзбекистон байроғини тасвирлашга тил ожиз ҳолатда боши узра кўтарганда, кўзларимизда ёш қалқиганини унутиб бўладими, ахир! Бошқа мамлакатлар байроғидан баландроқ кўтарилган байроғимиз билан бирга юракларимиз, шаънимиз ҳам юксакликка кўтарилгани рост-ку!

Азиз юртдошим, аслида ҳар бир юракда ана шундай улуғвор туйғу бор. Фақат уни уйғотиш керак. Бунинг йўли оддий: юрт байроғини қўлингизга олиб, Ватан номини баралла айтинг-чи, қалбингизда уйғонган туйғуни шунда кўрасиз!

http://boersenalltag.de/blog/post/2009/10/12/praezise-prognosen/index.html Маликабону МАҲМУДОВА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey