Қўй боқиб, китоб ўқимаётган болалар

rx online

buscando hombres solteros cristianos http://mariechristinedesign.com/?misleno=rencontre-intime-antananarivo&bf7=2a * О x breizh rencontre ғ http://tucsokraj.hu/media/mamiya/377 риқли нуқталар

contactos gays en cartagena Қўй боқиб,  китоб ўқимаётган болалар

Болаларнинг ёзги таътили тугаб, янги ўқув йили бошланган пайтлар эди. Ўтган уч ой давомида ён-атрофимдаги ўғил-қизларни обдон кузатдим: қишлоқ жойи эмасми, ёши каттароғи каллайи саҳарлаб мол-ҳолига ўт тергани далага йўл олади, кичик ёшдагилари тўрт-беш қўйини олдига солиб ариқ бўйлари, буғдойдан бўшаган майдонларда ўтлатишади. Болани аввал-бошдан меҳнатга ўргатган яхши, албатта, чиниқади, тобланади. Лекин айни “илм махзани”ни йиғиш даврида улар елкасига турмуш ташвишларини биринчи галдаги вазифа сифатида юклашимиз тўғримикан? Эртадан кечгача ишлашмаса керак, бўш вақти ҳам бор-ку, дерсиз. Тўғри, бор, аммо ана шу бўшлиқни улар футбол ўйнаш, ариқда чўмилиш, музқаймоқхўрлик, жуда нари борса, шаҳардаги истироҳат боғи аттракционларига бориш билан тўлдиришмоқда. Қўлига газета-журнал олиб, дунё янгиликларидан бохабар бўлаётган ёки берилиб бадиий асар ўқиётган болани деярли учратмадим.   

— Таътил бошланишидан олдин ўғлимга икки бош қўзи олиб бердим, — дейди оталардан бири ғурур билан. — Уч ой ичида яхшилаб боқсанг, икки баравар нархда сотиб, сенга мактаб формаси, дарс­лик олиб бераман, дедим. Шундан бери эс-хаёли шу қўйларни семиртириш билан банд.

Эҳтимол, отаси  керилиб мақтаётган шу боладан келгусида яхши чорвадор ёки тадбиркор чиқар, аммо китобни ўзига дўст тутган, маънавиятини ўқиш-ўрганиш билан бойитишга интилувчи инсон бўлиб етишишига кўзим етмайди. Нуқул бир сўм пулини икки сўм қилиш, бойлик йиғиш билан банд бўлган одам мутолаага вақт топа олармиди? Фикрла­римни фахрий ўқитувчи Саттор Шукуров мулоҳазалари билан давом эттирмоқчиман:

— Бекатда автобус кутиб ўтирарканман, газ сув сотиб ўтирган 10-12 ёшлар атрофидаги бола беихтиёр эътиборимни тортди. Мижоз йўқлигида ўзини у ёққа уриб, бу ёққа уриб  (ахир айни шўх-шаддод, ўйинқароқ чоғида эртадан кечгача бир ерда ўтиришнинг ўзи бўладими?) зерикканини билдириб турган болага сўз қотдим:

— Агар бирор китоб олиб келиб ўқиб ўтирганингда, бунчалик сиқилмасдинг…

Бола ерга қараганича индамай қолди.

— Уйингда бадиий китоб борми? — сўрадим синчковлик билан.

Бола яна индамади. Демак, бу йўқ дегани. Бироз ўйланиб туриб, набирамга деб олган юпқагина китобчани боланинг қўлига тутқаздим ва ўқитувчилигимга бориб, “Бекор ўтирмай мана бу иккита шеърни ёдла, келгуси якшанбада бозор қилгани келганимда, менга айтиб берасан ва китобчани қайтиб берасан”, — дедим. Бола  китобчани қўлига олди-да, варақлашга ҳафсала ҳам қилмай, пештахта остига қўйди. Ҳафта ўтиб, бозор-ўчар қилгани келган куним яна болани гапга тутдим.

— Шеърни ёдладингми?  

Бола ўзини мижозлар билан андармон қилиб, анчагача саволимга жавоб бермади. Одамлар сийраклашгач, “йўқ,” деди истар-истамас. Ҳафсалам пир бўлиб, китобчани қайтаришини сўрагандим, “Китобни йўқотиб қўйдим, билмадим, укаларим йиртганми ёки онам тандирга солдиларми…” — деди тап тортмай ва анча тўпланиб қолган мижозларга жон-дили билан сув узата бошлади. Уйга кела-келгунимча китобга нисбатан лоқайдлик сабаблари устида ўй­ладим ва битта ҳам бадиий китоби бўлмаган хонадонда ўсиб-ул­ғаяётган боладан бошқа нима ҳам кутиш мумкин, деган хулосага келдим. Қолаверса, мен бунда китобга меҳр-муҳаббат ҳисларини уйғота олмаган ота-онасини айбдор деган бўлардим.

 Матбуот нашрлари, радио, те­левидение орқали китобхонликка даъват тарзида аҳолини, айниқса, ёшлар тафаккурини бойитишга чорловчи баҳс-мунозаралар уюштириляпти, фикр-мулоҳазалар ўртага ташланяпти. Бу кимгадир ижобий таъсир кўрсатяпти, кимлардир ҳамон лоқайд, ўз қобиғига ўралиб яшаш билан овора. Уларнинг кўпчилиги ёшлар экани жуда ачинарли. Менимча, то ота ёки она, болаларга сабоқ берувчи устозларнинг ўзи китобхон бўл­мас экан, болалардан натижа кутиш бефойда. Ота-она умри бино бўлиб қўлига китоб олмаса, зурриёдининг ўқиши, интилиши билан заррача қизиқмаса, болада китобга нисбатан меҳр қаердан пайдо бўл­син?

Ёки ёш авлодга илм-фан сирларидан сабоқ бераётган устоз-мураббийлар-чи? Уларнинг китобхонлик даражаси шогирдларига ибрат бўла оладими? Афсуски, бу саволга “ҳа” деб жавоб бериш мушкул.

Болалар ниҳоятда сезгир, зийрак бўлишади. Ўқитувчисининг  мактаб кутубхонасига кириб-чиққанини, бадиий китоб, газета-журнал мутолаа қилиб ўтир­ганини кўрмаса, унинг мутолаа маданияти ҳақидаги қуруқ панду насиҳатлари қулоғига кирармиди?

Иш юзасидан кўпгина мактабларда бўлишимга тўғри келади. Қай муассасага кирмай, албатта, кутубхонада бўлиб, директор, унинг ўринбосарлари, маънавиятчининг бадиий китоб ўқиш-ўқимаслиги билан қизиқаман. Афсуски, қайд варақасида уларнинг кўп ҳолларда фақат фанларга оид дарслик, қўлланмалар билан чекланиб  қолаётгани акс этган бўлади. Айрим ўқитувчиларнинг ўз фанларига тааллуқли даврий нашрлардан бошқа газета-журналга обуна бўлмагани ҳам ачинарли ҳолдир. Тўғри, обуна бўлиш-бўл­маслик ҳар кимнинг ўз ихтиёрида, яъни мажбурий эмас. Аммо мунтазам ўқиб-ўрганиш, дунё, мамлакатимизда кечаётган янгиликлардан хабардор бўлиш ҳар бир зиёли, хусусан, ўқитувчилар учун зарурат эмасми?

Ҳар гал Ромитан тумани “Нуронийлар маскани”га йўлим тушганида, кекса отахону онахонлар билан гавжум кутубхонага албатта бош суқиб ўтаман. Кечаги ташрифим чоғида масканнинг фаол китобхони Негбой бобо Худойбердиев билан ҳамсуҳбат бўлдим.

— Шаҳардан анча олис қишлоқда яшасам-да, ҳар шанба маскан кутубхонасига келишни канда қилмайман. “Отамдан қолган далалар”, “Табассум заргари” деб номланган китоб­ларни қизиқиб ўқиб чиқдим. Бугун “Қобуснома” мутолааси билан бандман. ­Қолаверса, “Нуроний” газетасининг ҳар бир сонини мунтазам кузатиб, ўзим каби кексалар ҳаётидан хабардор бўлиш мен учун мароқли.

80 ёшли отахоннинг китобга чанқоқлиги, тафаккурини бойитишга бўлган интилишини кўриб, тўғриси, ҳам ҳайратга тушдим, ҳам ҳавасим келди. Негбой бобога ўхшаган инсонларни илм олишга иштиёқи паст ўғил-қизлар учун ҳақиқий маънода ибрат намунаси деса бўлади. Фозилу донишлар яшаб ўтган заминимизда умргузаронлик қилаётган ҳар бир инсон  китобхонликни доимий одатга айлантириши зарур. Шундагина ўт­миш аждодларимиз руҳи шод, ­Ватанимиз эса илм зиёсидан янада нурафшон бўлади.

forex trading online Зуҳра ҚУРБОНОВА,

   site je rencontre   журналист

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey