Мақсад — фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ошириш

rx online

http://prettytallstyle.com/birkof/2279 conocer hombres sirios * Матбуот анжумани

click here to read rencontre astrologique gratuit Мақсад — фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ошириш

site de rencontre gratuit avis Адлия органлари тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда фаолияти юзасидан кенг жамоатчиликка ахборот беришга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурига кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ­вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркор аёллар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, вилоят адлия бошқармаси ҳамда ­туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда 60 га яқин сайёр қабуллар ўтказилган. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 5158 та мурожаатни кў­риб чиқишга алоҳида эътибор қа­ра­тилиб, уларнинг 73 фоизи қаноатлантирилган. Фуқаролар манфаатини кўз­лаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида тегишли судларга 1236 та даъво аризаси киритилиб, уларнинг 1137 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, ҳисоботда ҳукумат топшириғига асосан ҳудудда фаолият кўрсатаётган 43 та давлат нотариал нотариуслари вилоятдаги 540 та маҳаллага бириктирилганлиги, улар томонидан хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ўртасида ерга эгалик, ворислик ва мерос ҳуқуқи юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги, ҳозирги кунга қадар мазкур учрашувларда давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 2400 дан ортиқ нотариал ҳаракат сайёр тартибда расмийлаштирилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, жамиятда ҳу­қуқий маданиятни ошириш, ёшларни ватанга садоқат ­руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларнинг ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтган давр мобайнида 13925 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилганлиги (2346 таси ОАВ орқали, 11579 маротаба оғзаки ҳуқуқий тар­ғибот; шундан 2293 таси маъруза, 1508 таси давра суҳбати, 620 таси семинар, 3 таси конференция ва 7155 таси уйма-уй юриш орқали суҳбат) маълум қилинди. 

Матбуот анжумани давомида муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига сайловлар олдидан тайёргарлик ­ишлари, бу борада тизим ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларга ҳам алоҳида урғу берилди.

Анжуман якунида ОАВ ва­киллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

http://columbrianos.es/?paged=8 Наргиза Қувончева,

navigate here “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey