Бухорода оҳактошдан… қоғоз ишлаб чиқарилади

rx online

site de rencontre homme gay

http://cafemamboibiza.com/?vuuijj=site-rencontre-76&783=81 meilleurs sites de rencontre seniors gratuits Когон шаҳар эркин иқтисодий зонасида жойлашиши кутилаётган “Qizilqumclass invest” масъу­лияти чекланган жамиятининг оҳактошдан қоҚоз ишлаб чиқариш қўшма корхонаси мазкур йўналишда мамлакатимизда ягона субъект бўлади.

https://www.webspecialista.com/modules/mod_banners/markys/4881 У унча узоқ бўлмаган Қоровулбозор тумани ҳудудидаги карьердан олинадиган хомашё асосида ишлайди. Масъулияти чекланган жамият раҳбари Неъмат Мансуровнинг айтишича, оҳактош намунаси Япония ва Италиядаги тегишли лабораторияларида ўрганилган. Натижа жуда яхши. Хомашё таркибининг сифати ва бошқа қатор хусусиятлари юқо­ри баҳоланган.

visit our website Ҳисоб-китобларга кўра, оҳактошнинг бир тоннасини қайта ишлаш, жараёнда полимер бирикмасини қўшган ҳолда, 800 килограмм қоғоз олиш мумкин экан. Ундан эса газетабоп қоғоз ҳамда қоғоз маҳсулотлари — деворий гулқоғоз, шунингдек, бир марта ишлатиладиган тарелка ва бош­қа идишлар  ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа турли жиҳатлари билан жозибали. Хусусан, у четдан олиб келинадиган қоғоз импорти учун  сарфланаётган катта миқдордаги хорижий валютани тежаб қолишини айтмайсизми?

Корхонанинг ойлик қуввати ўртача 70 минг тоннадан зиёд. Унинг лойиҳа-смета қиймати 136 миллион АҚШ долларидан иборат. Молия­лаштириш Малайзиядаги ҳамкор инвесторнинг тўғридан-тўғри жалб қилинадиган маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Таъкидлаш керак, вилоятимизда кичик бизнесни ривожлантириш ва ишлармонликни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратил­моқда. Мазкур йўналишда вилоят ҳокимлигида ҳар ҳафтанинг чоршанбаси “Инвесторлар куни” ўтказилмоқда. Унда маҳаллий ва хорижий тадбиркорларнинг 2019-2021 йилларда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Юқорида тилга олинган оҳактошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам вилоят ҳокими Ў.Барноев ва унинг тегишли соҳа бўйича ўринбосарлари, ­мутахассислар, банклар мутасаддилари иштирокида ўтказилган нав­батдаги тадбирда кўриб чиқилди.

Тақдимотда Когон шаҳри ҳо­кимлиги ва ташаббускор МЧЖ раҳбарининг режа-таклифлари ўрганилди. Албатта, муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Вилоят раҳбари лойиҳанинг жозибадорлигини таъкидлаган ҳолда масала чуқур ўрганиб чиқилишини ва албатта қўллаб-қувватланишини билдирди.

Тақдимот тадбирида Қоракўл туманида туркиялик инвесторлар иштирокида акрил толасидан ип-­калава ишлаб чиқариш ва бўяш ҳамда ундан трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш корхонасини, Жондор туманида афғонистонлик инвестор кўмагида электр кабеллар, автомашиналар металл дисклари ва хўжалик моллари — турли ўлчамдаги пўлат қозонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “ATU Buxara” қўшма корхонасини ташкил этиш лойиҳалари ҳам диққат-эътиборида бўлди. Масаланинг молиявий томонлари билан қизиқилди.

Тадбирда амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш масалалари муфассал кўриб чиқилди.

Олот туманилик тадбиркор ­“Жалол строй маркет” хусусий корхонаси раҳбари Эломон Қувватов мебель ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик цех биноси қурилишини поёнига етказмоқда. Аммо корхонани жиҳозлаш учун зарур асбоб-ускуна ва дастгоҳларни харид қилишга қўли калталик қилиб қолди. Масалани ҳал этиш учун тадбиркорга 700 миллион сўм маблағ керак. У тақдимот маросимида шу миқдордаги кредит ажратилишида ёрдам кўрсатиш масаласини кўтаргани йўқ. Муаммо бошқа ёқда. Ишбилармоннинг корхонаси илгари банк кафиллиги остида қуриб берган неча ўнлаб иссиқхоналар хизмат ­харажатлари учун шунча маблағ “Агробанк” туман бўлими томонидан кўчирилиб берилиши керак. Лекин мурожаатларга қарамай, масала ҳал бўлмай келаётган экан. Тақдимот тадбирида Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси раҳбарига муаммони тезда ҳал этиш бўйича кўрсатма берилди.

Умуман, “Инвесторлар куни”да  умумий қиймати қарийб 300 миллиард сўмлик бўлган 16 та истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти икки йилга мўлжалланган. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, яқин бир йил ичида амалга оширилиши кутилаётган бизнес режалари эвазига жойларда 700 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

https://www.webspecialista.com/modules/mod_banners/markys/8834 Эркин ЁДГОРОВ,

click to find out more “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey