Ҳунар таълими ривожининг янги истиқболлари

single wohnung frechen * Долзарб мавзуда суҳбат

their website Ҳунар таълими ривожининг янги истиқболлари

blog here Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан ушбу таълим тизими фаолиятини илғор хорижий тажрибалар асосида йўлга қўйиш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда бу жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш бўйича улкан вазифалар белгиланди. Мазкур қарорни ҳаётга татбиқ этиш бўйича шаҳар ва туманларимизда нима ишлар қилинади, мавжуд касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш, қолганларини янги таълим муассасаларига айлантириш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилади? Мухбиримизнинг бу саволларига касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ҳамид ҚОБИЛОВ қуйидагича жавоб қайтарди:

site de rencontre dans le monde Ислоҳотлар зарурати

— 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, профессионал таълим дастурлари ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашмаганлиги, ўқув жараёнига Ўзбекистоннинг Миллий квалификация тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилмоқда. Аслида малакали ишчи тайёрлаб бериши керак бўлган касб-ҳунар коллежлари реал эҳтиёжга чуқур асосланмаган ҳолда шакллантирилган мутахассисликлар бўйича фақатгина “диплом” берувчи таълим даргоҳларига айланиб қолган эди.

Ана шулар ҳисобга олиниб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб республикамизда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. Фармонга асосан шакл­лантирилган ишчи гуруҳи томонидан вилоятимиздаги 81 та касб-ҳунар коллежларининг 65 таси оптималлаштирилди. Унга кўра 20 та касб-ҳунар коллежи негизида “касб-ҳунар мактаблари”, 8 та касб-ҳунар коллежи негизида  “коллежлар”, 8 та касб-ҳунар коллежи негизида “техникумлар” ташкил этилади. 2 та касб-ҳунар коллежи биноси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги; 7 та касб-ҳунар коллежи биноси вилоятдаги олий таълим муассасалари ихтиёрига; 20 та касб-ҳунар коллежи бинолари эса вилоятда умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланишга берилди.

Тизимдаги қолган 16 та таълим муассасаси биноларининг 8 таси Мактабгача таълим вазирлиги, 2 таси Маданият вазирлиги, 1 таси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, 1 таси Халқ­аро математика мактаби, 1 таси “Кorea medical Foundation Sangwon Hospital Himchan” клиникаси, 1 таси Мудофаа вазирлиги, 1 таси Мир Араб олий таълим муассасаси, 1 таси Бухоро давлат университети балансига ўтказилди.

partnervermittlung gräfenberg Касб-ҳунар мактаблари

Вилоятимизда халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўл­лаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим муассасаси ҳисобланган 20 та касб-ҳунар мактаби ташкил этилади. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган Бухоро енгил саноат ва педагогика коллежи, Когон саноат, транспорт касб-ҳунар коллежи, Галаосиё қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи, Вобкент қурилиш ва транспорт ҳамда Вобкент иқтисодиёт коллежлари, Жондор саноат ҳамда Жондор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари, Когон қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Олот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Пешкў саноат касб-ҳунар коллежи ҳамда Пешкў иқтисодиёт коллежи, ­Ромитан саноат ҳамда Ромитан енгил саноат ва педагогика коллежлари, Шофиркон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, ­Қоракўл хизмат кўрсатиш ҳамда Қоракўл нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи, Қоровулбозор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи, ўиждувон қурилиш ва коммунал хўжалик, Ғиждувон маиший хизмат ҳамда  ўиждувон қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежлари янги типдаги касб-ҳунар мактабларига айлантирилади.

Касб-ҳунар мактабларида кадрлар ­тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан ихтиёрийлик асосида шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахас­сислик фанларининг интеграциялашган дас­турлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади. Ҳудудий меҳнат бозори конъюктурасини инобатга олган ҳолда қишлоқ жойларида тадбиркорликка йўналтирилган барча соҳалар (томорқа бизнеси, иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, ишлаб чиқариш ва сервис) учун кадрлар тайёрланади.

Таълим олаётган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади. Бунда, касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини уч маҳал овқат билан таъминлаш ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериш ҳуқуқи қўлланилади. Касб-ҳунар мактабларини тугатганларга диплом ва разряд гувоҳномаси берилади.

2pm dating 2013 Коллежлар аввалгиларидан фарқ қилади

2020-2021 ўқув йилидан Таълимнинг халқ­аро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежлар сони вилоятда 8 тани ташкил этади. Бу таълим муассасалари Бухоро нефть ва газ саноати ҳамда Бухоро ирригация-мелиорация ва архитектура касб-ҳунар коллежлари, ­Галаосиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Жондор қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи, ­Афшона тиббиёт коллежи ва ўиждувон тиббиёт коллежлари, Ромитан қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва ўиждувон қишлоқ хўжалиги коллежи бўлиб, улар тегишлилиги бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Қурилиш, Сув хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимига ўтказилади.

Мазкур таълим муассасаларига касб-ҳунар мактаблари ёки умумтаълим мактабларининг 11-синфини тамомлаган, яъни “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида ўрта маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилиниб, ўқиш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 6 ойдан 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бундай таълим муассасаларини жорий сақлаш, фаолиятини юритиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳозиргача коллежлар фақат кундузги таълим шаклига эга эди. Эндиликда коллежларда кундузгидан ташқари сиртқи, масофавий ва уйғунлаштирилган таълим йўналиши йўлга қўйилади.

Коллежларни тугатганларга бериладиган ҳужжатлар тури 2 йўналишда бўлади. 1-йўналиш: ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича диплом ва гувоҳнома; 2-йўналиш: касбга ўргатиш дастурлари бўйича сертификат ва гувоҳнома.

site de rencontre sur les sables d'olonne Техникум битирувчиларига имтиёз

Янгидан ташкил этиладиган техникумлар халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграция­лашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ўқитадиган, олий ўқув юртлари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари ҳисобланади.

2020-2021 ўқув йилидан вилоятимизда 8 та шундай техникум олий таълим муассасалари ҳузурида ўз фаолиятини бошлайди. Республика Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Бухоро туризм техникуми бириктирилди. Соғ­лиқни сақлаш вазирлигининг Бухоро ва Қоракўл тиббиёт техникумлари Бухоро давлат тиббиёт инс­титути ҳузурида фаолият юритади. Транспорт вазирлигининг Бухоро­ автомобиль ва йўллар техникумига Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти методик ёрдам кўрсатади. Давлат солиқ қўмитасининг Бухоро солиқ техникуми Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан методик ёрдам олади. Адлия вазирлиги тасарруфидаги Бухоро вилояти юридик техникуми таълим методикаси масалалари бўйича Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлик қилади. Вобкент ва Шофиркон қишлоқ хўжалиги техникумлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли бўлиб, уларга Бухоро муҳандислик-технология инс­титути методик ёрдам кўрсатади.

Мазкур техникумларда кадрлар тайёрлаш халқаро таснифлагичнинг камида 3-ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Техникумларни тугатганларга ҳам бериладиган ҳужжатлар 2 та йўналишда бўлади: 1-йўналиш: ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича — диплом ва гувоҳнома; 2-йўналиш: касбга ўргатиш дастурлари бўйича — сертификат ва гувоҳнома.

site de rencontre usa france Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари

Бошқармамиз тасарруфида бўлган ­Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи ҳамда ­Қоракўл қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказилиб, улар негизида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари қувватларини ошириш, истиқболда хорижий олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежларимиз ҳам бор. Чунончи, Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи ҳамда Бухоро тумани саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари шу мақсадлар учун Бухоро давлат университети тасарруфига берилди. ­Бухоро муҳандислик-технология институти эса Олот саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносини ўз ихтиёрига олди.

Масъулият ва бурч

Яқинда вилоят ҳокими ¤ктам Барноев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида масалага дахлдор барча раҳбарлар иштирокида Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш масаласи чуқур ва атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда мутасадди ташкилотлар олдига янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган  бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими муассасаларининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, улар биноларини бугунги замон талаблари даражасида таъмирлаш юзасидан манзилли дастурларни ишлаб чиқиш вазифалари қўйилди.

Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда бандлик бош бошқармаларига ҳудудий бошқармамиз билан ҳамкорликда  корхона ва ташкилотларнинг кичик ўрта бўҚин кадрларга бўлган реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб, бундай мутахассисларни тайёрлашга буюртмаларни шакллантириш зарурлиги қайд этилди. Профессионал таълим тизимининг янги ташкил қилинадиган муассасаларида фаолият юритадиган юқори малакали педагог кадрларни ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарини қайта тайёрлаш ва уларнинг захирасини яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Айни чоғда вилоят бандлик бош бошқармасига шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежларининг раҳбар ва ишчи-ходимларини иш билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчилари ва мураббийларига касб байрами муносабати билан йўллаган табригида таъкидлаганидек, “Профессионал таълим соҳасида бугунги меҳнат бозори ва халқаро стандартларга тўла мос келадиган бутунлай янги тизимга ўтишни жадаллаштиришимиз керак”. Ушбу даъватга амалий ишлар билан жавоб бериш ҳамда Президентимизнинг соҳамиз тизимини янада такомиллаштиришга доир Фармони ижросини таъминлаш профессионал таълим ривожига масъул барча раҳбарлар, педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг бурчидир.

Суҳбатдош: Абдужалил ХАЛИЛОВ, “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey