Сайлов билимдонлари кўриги

rencontre 14 gratuit

Home Page site de rencontre burkina Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан  халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда “Мен сайловга тайёрман!” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

site de rencontre gratuit Г  paris Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш ва жорий йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш тадбирлари доирасида улар ўртасида сайлов қонунчилигини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган танловда Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Либераллар”, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалининг “Ёш депутатлар” ва ­Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Парвоз” жамоалари баҳс юритдилар.

code words dating sites Унда ёшлар тегишли шарт­лар асосида ўз жамоаси, таълим муассасасини тақдимот қилишди ва кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оши­рилаётган ислоҳотларни не­чоҚлик теран англашларини, миллий сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарор ва фармойишларининг мазмун-моҳияти борасидаги билимларини намойиш қилишди. Улар “Ўзбекистон келажаги — тасаввуримда” мавзусида тайёрлаган видеороликда одил сайлов тизими ва механизмини амалга ошириш борасидаги қарашларини ифода этиш билан бирга, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича таклифларини ҳам илгари сурдилар.

Билимдонлик баҳси якунларига кўра, Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Либераллар” жамоаси ғолиб чиқиб, тадбирнинг республика минтақавий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

— Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлажак сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида институтимизда  ҳам уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга катта эътибор қаратилаётир, — деди Бухоро давлат тиббиёт институти Ёшлар иттифоқи бошланғич таш­килоти етакчиси Азизбек ­Иноятов. — Хусусан, талабалар ўртасида сайлов қонунчилиги мужассам этилган янги Сайлов кодекси мазмун-мо­ҳияти кенг тарғиб этилмоқда. “Либераллар” жамоамиз “Мен сайловга тайёрман!” танловида ғолиб чиқиши ҳам бежиз эмас. Таъкидлаш керак, бу жамоа фаоллиги ҳозирданоқ кўзга ташланяпти. Улар  муайян кунларда Когон туманида ташкил этилган халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказув­чи сайлов округларида ҳам бў­либ, сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёнига кўмаклашяптилар.

http://www.blockhaus-tschechien.at/minay/1471 Эркин ЁДГОРОВ,

look at here “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey