Йўлдаги одам тасвирлари

test achat sites de rencontre citas online inprema * Мутолаа шукуҳи

http://www.lavozdeldesierto.com.ar/tymochka/3937 http://thinkmaya.com/?biorer=rencontre-hommes-celibataires-ile-de-france&949=4b Йўлдаги одам тасвирлари

fille a rencontrer sur facebook Ёзувчи Жўра Фозилнинг ­“Тирамоҳ армонлари” тўпламида “Йўл” деб аталган каттагина ҳикоя бор. Асарнинг қаҳрамони — Вафо ҳаво ниҳоятда иссиқ кунлардан бирида кўчага чиқади. Атрофда, наинки кўчада, бутун шаҳарда одам зотидан асар йўқ. У  ­Мағриб томон йўлга тушади. Йўл ҳам бўм-бўш. Узоқ юриб шу йўлда бирин-кетин уч инсонни учратади. Улардан биринчиси қалбида тоза ишқ туйғуларини уйғотган санам — Муҳаббат. Орадан кўп йиллар ўтган, қиз аллақачон Азим бойвачча деган корчалон кимсага эрга тегиб кетган бўлса-да, Вафо уни болалиги, ёшлиги кечган дала шийпонда ҳали ёш-кўркам ҳолда учратади. Яна олдинга юриб, собиқ дўсти (Содиқ)ни учратади. Қаландар жандасини кийган бу “дўст” Машриққа кетаётган экан. Асар қаҳрамони яна олдинга қадам ташлаб, зоҳид либосидаги яна бир одамга дуч келади. У бегона эмас, ўз ўғли бўлиб чиқади. Аммо улар орасида яқинлик, меҳр-оқибат ришталари йўқ. Чиндан-да, ўғил ёт бир кишига айланган.

Собиқ ёр, собиқ дўст, собиқ фарзанд. Улардан айрилган дил маҳзун, унинг соҳиби ёлғизликка маҳкум. Бу ҳолга ким айбдор? Зоҳирга қараб ҳукм этувчилар ҳеч иккиланмай қаҳрамонни айблайдилар, аммо аслида бундай эмас. Хушомад ва бойликка ўч қиз чин севгидан воз кечиб, ўзи суймаган одамни танлайди. Дўст мансаб-мартаба тамасида садоқат риштасини узади. Манфаат бандаси бўлмиш ўғил гарчи отасини ташлаб кетмаса-да, ундан руҳий-маънавий жиҳатдан узоқлашади.

Йўлда Вафо бир сандиққа дуч келади. Очиб қараса, ичи тўла олтин, сон-саноқсиз пул. Бироқ сандиқдан оҳ-нола эшитилади, остидан чак-чак қон томади. Бу хазинанинг ҳаромлигини англаб, ҳеч нарса олмай йўлида давом этади. Асар воқеаси баёни давомида қаҳрамон тушиб қолган оловли жарда ўша машъум сандиқни елкасига кўтариб олган бемажол чол намоён бўлади, сандиққа эса шўх-шодон Муҳаббат чиқиб олган. Собиқ дўст ва собиқ ўғил эса улкан олтин харсангдан ушатиб олинган бўлаклар солинган зил-замбил хуржинни ортмоқлаб, муқаррар ҳалокат сари кетишмоқда. Қалбида ҳирс ва ҳавойи ҳавас бўлмаган Вафо илоҳий овоз мадади билан ўнгга — тўғри йўлга қараб юради ва нажот топади.

Истеъдодли ва изланувчан ёзувчи Жўра Фозил қаламига мансуб аксарият ҳикоя, қисса, романларни мутолаа этиб, тўғри (ҳақ) йўлни танлаган инсонлар бу ижодкорнинг идеал-ижобий қаҳрамонлари эканлигига қатъий ишонч ҳосил қилиш мумкин. Эзгулик ғоясини ўз ахлоқий оламида тажассум эттирган бундай образларни адибнинг “Хонгул”, “БойқўнҚир лолалари” қиссалари, хусусан, “Тирамоҳ армонлари” романида кўрамиз.

Ёзувчининг бадиий талқинига кўра, йўл  инсон ҳаётининг ибтидодан интиҳогача бўлган босқичларидир. Кимдир ҳаётининг маълум бир мавсумида шу йўлдан сўлга қараб оғиши, яъни билиб-билмай  риё, тама, хиёнат, сот­қинлик, қабоҳат чангалзорига кириб кетиши, бошқа одам эса ўнқир-чўнқир, машаққатли бўлса-да, тўғри — инсоф, диёнат, ҳалоллик йўлидан олға бориши мумкин. Охир-оқибат, разолат оламига кирганлар завол топадилар, чин саодат эса тўғри йўлни танлаганларга насиб этади.

Ёзувчи асарлари — унинг қалби, борлиғининг кўзгуси. Жўра ­Фозил асарларини ўқиб, унинг шахси, эътиқоди, ички — маънавий олами ҳақида аниқ хулоса — фикрларга келса бўлади. Авваламбор, бундай мутолаа жараёнида адибнинг китобхон инсон эканлиги, жаҳон адабиёти дурдоналарини кўп ўқиганлиги, уларнинг мағзи-моҳия­тини  англаш учун жаҳду жадал этганлигини биламиз. “Ёзувчининг кўп ўқиши аён бир гап-ку”, дейиш  мумкин. Лекин оз китоб ўқиб, ижод этиб юрганлар ҳам кам эмас. Барибир, адабий-бадиий жараён тарихининг гувоҳлик беришича, китобхон қаламкаш яратган асарлар, агар чин истеъдод ва илҳом билан ёзилган бўлса,  ­яхшироқ, таъсирлироқ бўлади.

Адиб шахсиятининг ўзига хослигини кўрсатадиган муҳим жиҳатлардан бири унинг табиатга алоҳида эътибор ва эҳтиром билан қарашида намоён бўлади. Унинг барча ҳикоя, қисса, романларида табиатнинг гўё моҳир рассом қўли билан чизилган ажойиб тасвирлари бор ва бу тасвирлар табиийлиги, воқеа оқимига уйғунлиги билан эътиборга молик. Масалан, “Йўлбарс­даранинг сўнгги султони” ҳикояси “Амударё­ маст туяга ўхшаб пишқирганича, қирғоқларига асабий бош урар, соҳилдан ўпирилиб тушаётган тоғдек тупроқ уюмларини бир зумда ямлаб ютарди”, “Ошиқ Бухорий қиссалари” туркуми “Саҳро шамоли сон-саноқсиз қум зарраларини учириб ўйнар, унинг бир маромда гувуллаши аро дилгир оҳанг эшитилар ва олис-олисларда, тирамоҳ қуёшида товланаётган малла барханлар ортида кимдир нола чекаётгандек бўларди”, “Тирамоҳ армонлари” романи “Кузнинг сўнгги куни, қишнинг биринчи туни эди. Новдаларда беҳол титраётган яккам-дуккам япроқлар, оёқ остидаги  хор-зор хазонлар, афтодаҳол дарахтлар  туни билан уввос солиб йиғладилар. Она табиат Бухоро кўксидаги ақрабга мотам тутиб бўзларди гўё” тасвирлари билан бошланган. Албатта, ҳар бир насрий асарни жой ёхуд табиат лавҳаси билан бошлаш шарт эмас. Буларсиз ҳам яхши асар ёзиш мумкин. Аммо юқорида келтирилган манзаралар бадиий матн таркибига шунчаки безак учунгина киритилган эмас. Буларнинг биринчиси йигирманчи аср “фан-техника инқилоби” — технократик жараёнлар туфайли ҳалокатга  дучор бўлган жониворларнинг машъум тақдири, иккинчиси мамлакатимиз мозийсидаги истилолар, учинчиси эса ўтган асрнинг маълум бир даврларида халқимиз бошига тушган қатағон-қирғинларга ишорадир.

Ёзувчининг “Боғ”, “Хонгул”, “Йўлбарсдаранинг сўнгги султони”, “Тирамоҳ армонлари” каби асарларида табиат муҳофазаси муаммоси ўз бадиий ифодасини топган. Инсоннинг нафси аммораси дов-дарахтлар, жониворлар, майса-гиёҳларга қирон келтираётгани мазкур ижод намуналарида аниқ бадиий лавҳалар, воқеалар тасвири давомида кучли оғриқ туйғуси билан кўрсатилган.

Жўра Фозил ижодида тарихий мавзудаги асар­ларнинг ўзига хос ўрни бор. Буюк адибимиз ­Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли дейдилар” ҳикматига амал қилган заҳматкаш адиб ўтмиш бадиий ифода топган “Бухорои шариф элчилари”, “Бухоро маликаси”, “Ибтидо ва интиҳо”, “Қизил қуюн” қиссалари ҳамда “Айрилиқ остонаси” романини ёзган. Ушбу асарлар мамлакатимизнинг “Шарқ”, “Янги аср авлоди” каби нашриётлари томонидан нисбатан катта ададда чоп этилгани адиб истеъдодининг ватанимиз миқёсида эътироф этилаётганидан далолат беради. Хусусан, унинг мазкур тарихий романи нафақат адабиётшунос ва ижодкорлар, шунингдек, тарихчи олимлар томонидан жиддий ютуқ сифатида эътироф этилди. Ўзбекистон халқ шоири, адабиётшунос ва мутаржим  Жамол ­Камол “Жўра Фозил Бухоро адабий муҳитида шаклланган истеъдодли адиб бўлиб, у бу романи билан ўз ижодий имкониятлари катта эканлигини кўрсатди”, — дея эътироф этса, тарих фанлари доктори Қаҳрамон ­Ражабов “романда туркий халқлар тарихининг энг шонли ва зиддиятли даврларидан бири ўзининг бутун драматизми билан тасвирланади”, деган хулосага келган.

Айтишларича, шифтга осилган қази, хумга солинган мусаллас қанча эски бўлса, шунча хуштаъм ва қимматбаҳо бўлар экан.  Менимча, бу фикрни ижодкор маҳорати ва тажрибасига нисбатан ҳам қўлласа бўлади, Шайх Саъдийнинг ижодни қирқ йил давомида илм ўрганиб, дунё кезгандан сўнг бошлаган маъқул, деган маслаҳатлари бор. Жўра Фозилнинг энг яхши асарлари олтмиш ёш бўсағаси ва ундан кейин ёзилгани бу қарашга яна бир далил бўла олади.

Адабиётшунослик, хусусан, биз — бухоролик адабиётшунослар ардоқли адибимиз Жўра Фозил олдида қарздормиз. Чунки ҳанузгача унинг эл-юрт қувончу Қамлари билан йўғрилган дилбар ижодини тузукроқ ўрганганимиз йўқ. Бу қарзни албатта узишимиз ­керак. Аслида бу фақат Жўра Фозилнинггина эмас, бутун миллий сўз санъатимиз олдидаги қарздир.

rencontre occasionnelle femme Ғайрат МУРОДОВ,

partnervermittlung test 2013 филология фанлари доктори, БухДУ профессори

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey