Меҳр-мурувват — юксак қадрият

this contact form rencontres et mariages avec des femmes malgaches Вилоят “Меҳригиё” меҳр-мурувват жамоат фонди адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинганига 15 йил тўлди. Кам таъминланган кўп болали оилалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган етим-есирлар, якка-ёлғиз қарияларни моддий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, саломатликларини муҳофаза этиш борасида давлат ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ушбу ташкилот ўтган давр мобайнида қандай ишларни амалга оширди? Мухбиримизнинг ушбу саволига жамоат фонди раиси Бахтиёр ТИЛЛАЕВ қуйидагича жавоб қайтарди:

http://www.3www2.de/marcipanu/5745 — Меҳр сўзи форсийда қуёш маъносини беради, қу±ш меҳрибонлик тимсоли сифатида қабул қилинган, — дея гап бошлади суҳбатдошимиз. — Мурувват каломи эса араб тилида одамийлик, бағрикенглик маъносини англатади. Шу боисдан ҳам ташкилотимизни “Меҳригиё” меҳр-мурувват фонди деб атаб, халқимизнинг бу қадимий қадриятларини эъзозлаб, кўпгина хайрия тадбирларига бош-қош бўлганмиз. Зеро, бир-биримизни асрасак, имкон қадар меҳр берсак ҳамда бир-биримизни сева олсаккина, биз бутун бир Ватанимизни, юртимизни севган, асраган ва ардоқлаган бўламиз.

comment flirter quand on est timide Ўтган 15 йил мобайнида фондимиз томонидан 302 та кам таъминланган оила фарзандларининг, боқувчисини йўқотган болажонларнинг суннат тўйлари, 46 нафар шу ­тоифадаги ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. 132 та эҳтиёжманд оиланинг турар-жой шароитлари яхшиланди, турмушидан ажралган 466 нафар аёлларнинг фарзандларига алимент маблағларини ундириб бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорлик қилинди. 46 нафар ногиронга аравача ва қўлтиқтаёқлар олиб берилди. Пенсионерлар, кам таъминланган оилалар аъзоларидан 1235 нафар киши учун мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари Хива, Самарқанд, Шаҳрисабз ва республикамиз пойтахти Тошкентга бепул саё­ҳатлар уюштирилди.

css citas por web Жамоат фондимиз фаоллари “оммавий маданият”, турли ёт ғоялар, диний экстремизм хуружи олдини олиш, ёшларни меҳнатсеварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Фондимиз томонидан жойларда дислокация асосида озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилиши, чорва моллари учун омухта ем тарқатилиши, аҳолига пуллик транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича мониторинглар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан туман ҳокимликлари, давлат солиқ инспекциялари ва бошқа ташкилотларга тегишли тарзда тақдимномалар киритилмоқда.

Яқинда жамоат фондимиз ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўиждувон туманининг 25 та маҳалла фуқаролар йиҚинидаги кам таъминланган оилаларнинг 25 нафар фарзанди суннат тўйи ўтказилди. Янги саруполар кийиб, совғалар билан сийланган бу болакайларнинг “Оқ гул” тўйхонасида ёзилган тўкин дастурхон атрофида тўпланган меҳмонлар даврасида шўх мусиқа садолари остида яйраб ўйнаганларини кўрган ҳар бир кишининг қалби шодликка тўлди. Кўп йиллардан буён ана шундай эзгу ишларимизни молиявий қўл­лаб-қувватлаётган саховатпеша тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Бундай хайрли ишлардан оилам ҳам четда тургани йўқ. ўиждувон туманида 12 гектар интенсив боғдан иборат “Тилло Бахтиёр замини” фермер хўжалигини ташкил этган эдим. Ҳозир уни қизим Нигора Тиллаева бошқаради. Шу боғдан олинган даромад, ширин-шакар мева ва узумнинг бир қисми фонд томонидан ташкил этилаётган хайрия тадбирларига, тўйларга туҳфа қилинмоқда.

Сен қўлга киритган барча ютуқ ва бойликда атрофингдаги одамларнинг ҳам ҳаққи бор, дейди халқимиз. Аллоҳ таоло сенга бу бойликларни синов учун берганини унутма, меҳр-мурувватли бўл.

Одамзод бу ҳаётда мўъжиза кутиб яшайди. Аммо ўн саккиз минг олам ичида энг буюк мўъжиза — бу инсондир. Ана шу инсонларга қандайдир яхшилик қилиб, уларга меҳр кўрсатиш, муҳтожларни қўл­лаб-қувватлаш — энг катта бахт. Шундай экан, дунёда яхшилик, меҳр-мурувват бор бўлсин!

http://www.redribbonaward.org/marekhamwik/6994 Ёзиб олди:

http://attention-it.at/?predire=bekanntschaften-meppen Абдужалил ХАЛИЛОВ, “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey