Боғчаларда қўшимча пуллик хизмат

single kind urlaub österreich 2019 йилнинг январидан бошлаб мамлакатимиздаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари қўшимча равишда пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.

http://ligaspanyol.net/?mikroskop=femme-cherche-marocain&edd=e0 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”га асосан эндиликда давлат болалар боғчаларида дам олиш кунлари ва МТМда иш куни якунлангандан кейин (яъни шанба кунлари) болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш, шунингдек, дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш, бадиий-эстетик ва фан тўгараклари фаолиятини ташкил этиш мумкин.

online dating second date Бундай хизматлар кўрсатиладиган гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг аризасига кўра қабул қилинади. Кўрсатилиши режалаштирилаётган пуллик хизматлар турлари ҳамда уларнинг қийматини болалар боғчаси ўзининг кузатув кенгаши йиғилишида муҳокама қилган ҳолда белгилайди. Мазкур хизматлардан тушган маблаҚларнинг асосий қисми мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

http://www.mylifept.com/?refriwerator=bin%C3%A4re-optionen-richtig-traden&0d9=8c — Ота-оналарнинг талаб ва истаклари асосида жорий йилнинг май ойидан бошлаб муассасамизда соғломлаштирувчи гимнастика тўгараги ташкил этилди, — дейди Бухоро шаҳридаги 16-мактабгача таълим ташкилоти мудираси Ирода Рустамова. — Кузатув кенгаши қарори билан тўгарак тўлови ҳар бир бола учун 24 минг сўм этиб белгиланди. Айни пайтда 4 та гуруҳга 85 нафар бола қамраб олинган бўлиб, уларга Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси ­Маҳлиё Муҳаммадова йўриқчилик қиляпти. Машғулотлар ҳафтада икки марта олиб борилади. Тўгарак хизматидан тушган фойда эвазига спорт анжомлари сотиб олишни ва ишга тушиши режалаштирилаётган қўшимча инглиз, рус тили тўгаракларига мўлжалланган ўқув хонасини таъмирлашни назарда тутганмиз. 

http://ducove.sk/milno/5653 Олот туманидаги “Қалдирғоч” номли 1-мактабгача таълим муассасасида ҳам жорий ўқув йилидан рус тили ва гимнастика тўгараклари иш бошлади. Назира Ачилова ҳамда Сабина Шовалиевалар раҳбарлик қилаётган мазкур тўгараклар аъзолари сони 65 нафарни ташкил этмоқда.

— Қўшимча пуллик хизматларнинг жорий этилганлиги ота-оналар ва тарбияланувчилар учун қатор қулайликлар, имкониятлар яратибгина қолмай, муассасаларимизнинг моддий-техник базасини бойитиш, баъзи кемтикликларни тўлдиришда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз, — дейди муассаса мудираси ­Лутфия Остонова. — Тушган фойдани муассасамиз кутубхонаси учун сарфлашни режалаштиряпмиз. 350 нусха китоб фондига эга бўлган бу мўъжаз зиё масканининг жавонлари янгидан-янги қизиқарли адабиётлар билан тўлдирилса, болажонларимиз қалбида китобга, адабиётга, мутолаага  иштиёқ янада ортган бўларди.

Айни пайтда вилоятдаги 124 та мактабгача таълим ташкилотларида 151 қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларга 3088 нафар болалар қамраб олинган. Мазкур гуруҳлар фаолиятидан тушган жами тушум 158,7 миллион сўмни ташкил этиб, унинг 75,6 миллион сўми  мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўз ихтиёрида қолдирилди. 

single cafe frankfurt am main Ирода ОРИПОВА,

hop over to this site журналист

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey