АКТ: таълим сифати ва самарадорлиги

see Ёшлар маънавияти, уларнинг ўз фикрини тўғри ва мантиқли ифодалаши, оғзаки нутқи равонлиги, адабий тил қоидаларига амал қила билиши, китобга қизиқиши мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитилиши билан бевосита боҚлиқ.

http://bossons-fute.fr/?fimerois=telex-sarreguemines-rencontres&77a=50 Бухоро шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида “Она тили ва адабиёт дарсларида ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнида самарали татбиқ этиш — давр талаби” мавзуида ўтказилган илмий-амалий семинарда ана шу ҳақда сўз борди.

http://bankesfamily.com/wp-json/oembed/1.0/embed?url=http://bankesfamily.com/acceuil/ Тадбирда шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари, она тили фани ўқитилишида таянч мактаби саналган 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби педагоглари иштирок этди.

company website — Ҳар бир фан бўйича ойликлар ўтказиш анъанасининг аҳа­мияти катта, — дейди мезбон мактабнинг тил ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилдора Ғаффорова. — У билим масканларида у ёки бу предмет ўқитилишини таҳлил қилиш, таълимда илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади. Она тили ва адабиёти фани ва Давлат тили ойлиги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниш санасига ҳамоҳанг ўтказилиши рамзий маънога эга. Биз ойлик давомида кўплаб билим тарғиботи тадбирлари, иншолар ва расмлар танловлари, давра суҳбатлари ўтказдик.

http://prettytallstyle.com/birkof/2353 Таъкидлаш керак, амалга оширилган мана шу ишлар семинар иштирокчиларига тақдимот этилди.

Фақат бугина эмас. Мактабга ташриф буюрган мутахассислар мазкур таълим маскани ўқитувчилари томонидан “Алишер Навоий ижодининг бадиий ва тарбиявий аҳамияти“, “Жуфт ва такрорий олмошлар”, “Ҳаракат номи”, “Тўлдирувчи ҳақида таълимот” мавзуларида ўтказилган очиқ дарсларини ҳам кузатди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилган машғулотларда илғор педагогик усуллардан фойдаланилди. Бу эса ўқувчиларнинг мавзуга қизиқишини оширди, улар дарсда ўз фикрларини эркин баён этди. Инновацион таълим муаллимларнинг болалар билан ишлашда, ўқувчиларнинг эса мавзуни ўзлаштиришида афзаллиги намоён бўлди.

— Биласизми, баъзи мактабларда ўтказилган очиқ дарсларда ёқимсиз ҳолатларни кузатганман, — дейди тадбирга таклиф қилинган 19-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Феруза Мансурова. — Машғулотлар жараёнида кўпинча, олдиндан келишиб қўйилганидек, аълочи ўқувчилар саволларга жавоб беришади. Ахир, бу билан, синфда ўзлаштириш даражасини баҳолаб бўлмайди-ку. Семинар ўтказилган мактабда мени мамнун этгани шу бўлдики, бу ерда билим савиясидан қатъи назар, барча фаол. Демак, ўқувчи дарсда мавзуни тушунишга, илмга интилади.

Семинар доирасида “Муқаддассан, мунавварим — Она тилим” мавзусида тадбир ҳам бўлиб ўтди. Унда очиқ дарслар таҳлил этилди. Ютуқлар билан бирга камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Маш­ғулотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди. Тадбирда мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 21 октябр­даги “¤збек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида таълим тизими олдидаги вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Мактабда китобхонликка қизиқиш катта. Билим даргоҳи кутубхонаси аъзолари сони кўпайиб бораётир. Яна муҳими, кутубхона фонди янги бадиий асарлар ҳисобига бойимоқда. Тадбир жараёнида улар кўргазмаси ташкил этилди.

Билим масканида фаолият юритаётган тўгараклар фаолияти Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусга мувофиқ, қайта ташкил этилмоқда. Семинар давомида ўқувчиларнинг шеърият мушоирасида, намойиш қилинган саҳна кўринишларида она тилимиз муқаддаслиги тараннум этилди.

Click This Link Эркин ЁДГОРОВ,

http://sman8jkt.sch.id/buga/1193 “Бухоронома” мухбири

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey