Тоза ичимлик суви таъминоти йўлида

frau sucht mann bregenz site se rencontre inchallah * Президент ташрифидан сўнг

rencontre sexe lesbienne http://antonpavlenko.com/?evioter=dating-in-glen-burnie&b75=9a Тоза ичимлик суви таъминоти йўлида

16 year old dating rules Президентимизнинг жорий йил 29-30 март кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида вилоят аҳолисининг 46 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, канализация тармоқлари қониқарсиз аҳволдалиги, қолаверса, 5 минг километрдан ошиқ ички автомобиль йўллари таъмирталаблиги алоҳида таъкидланган, бу ишлар учун 1 миллиард 300 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилиши белгиланган эди.

Мазкур ташриф туфайли Осиё инфратузилмаси инвестиция банки ҳамда бошқа халқаро молия муассасаларини жалб қилган ҳолда, вилоятда тоза ичимлик суви ҳамда оқава сув иншоотларини мукаммал таъмирлаш ва қуриш билан боғлиқ қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Умумий қиймати 626 миллион АҚШ долларига тенг бу ишлар 2019-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган. Бу сармоянинг 465,9 миллион доллари вилоятда тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, 160,2 миллион доллари эса оқава сувларни бартараф этиш мақсадларига мўлжалланган. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси бошлиҚи Искандар ХОЛМУРОДОВ бизга ана шулар ҳақида гапириб берди.

— Статистик маълумотларга назар солсак, айни кунда Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган 1 миллион 900 минг аҳолининг 1 миллиондан сал ошиҚи ёки 53 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган аҳоли эса муқобил тарзда, яъни сувни ташиб келтириб истеъмол қилмоқда. Марказлашган деганда, “Қуйимозор сув омбори”, “Зарафшон” сув иншооти тармоғи орқали “Жўйизар” канали, “Аму — Қоракўл” сув иншооти тармоғи, Самарқанд — Бухоро — “Дамхўжа” минтақалараро магистрал сув қувури, қолаверса, чекка туманларда артезиан ерости сув иншоотлари ана шу эҳтиёжни имкон қадар қоплаётганини тушуниш лозим.  Талаб ва эҳтиёжнинг ошиб бораётгани туфайли жорий йилда жами 44 та объектда узунлиги 328 километр сув тармоғи ва 19 та сув иншоотини қуриш ва капитал реконструкция қилишга киришилди. Бу ишларга 119 миллиард 14 миллион сўм маблағ молиялаштирилди. Инвестиция дастури доирасида вилоятдаги 11 та объектда узунлиги 55,7 километр сув тармоғи ва 7 та сув иншоотини қуриш ва капитал таъмирдан чиқаришга 33,7 миллиард сўм сармоя ажратилган. Икки йилдирки, вилоят шаҳар ва туманларида қизғин давом эттирилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига мувофиқ жами 33 та аҳоли пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақ­садида 85 миллиард 44 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди. Бу ҳаракатлар натижасида ҳудудда 327 километрга сув тармоғи тортилиб, 13 та сув иншооти босқичма-босқич реконструкция қилинмоқда. Ҳудудлар миқ­ёсида олсак, ҳозирда 300 мингдан ортиқ аҳолиси эга Олот ва ­Қоракўл туманларидаги аҳвол атрофлича ўрганиб чиқилиб, 139 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги махсус лойиҳа ишлаб чиқилган. Уни амалга оширишда Жаҳон банки билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Шерик томон бу ишга 82 миллион АҚШ доллари сармоя киритди. Қолган 57 миллион АҚШ доллари эса республика давлат бюджети ҳисобидан ажратилмоқда. Эътиборлиси, бир неча йилга мўлжалланган бу лойиҳа 2020 йилда тўлиқ ниҳоясига етказилади. Ҳудудда 37 та сув олиш минораси қурилади. Бир кеча-кундузда 50 минг метр куб сув етказиб бериш қувватига эга “Двойник” сув олиш иншооти капитал реконструкция қилиниб, узунлиги 1800 километр масофага сув қувурлари тортилади, 41 та сув тарқатиш иншооти барпо этилади. Жорий йил якунигача икки туманда умумий 240 километрга сув тармоҚини ўрнатиш, 12 та сув тарқатиш минорасини қуриш каби кўламдор ишларга қиймати 19,8 миллион АҚШ доллари сарфланмоқда.

Жаҳон банкининг молиявий мадади туфайли 105 миллион АҚШ долларига тенг маблағ “Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳасига тикилган. Географик жиҳатдан каттагина ҳудудни эгаллаган проектни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга  2011 йилдан киришилган. Бухоро шаҳридаги 3 та оқава сув насос станциясини капитал реконструкция қилиш, суткасига 100 минг метр куб оқава сувни тозалаш қувватига эга иншоотни соз ҳолга келтириш, 61 километрли сув қувурини янгисига алмаштириш ишлари 2020 йилда тўлиқ битказилиши керак ва бу лойиҳага 44,9 миллион АҚШ доллари ажратилган.

Шу йил охиригача 12,4 миллион АҚШ доллари ҳисобидан 32,5 километрдаги оқава сув қувури ва 5 та сув тозалаш насос станцияси реконструкция қилинади. Худди шундай муаммо айни пайтда Когон шаҳри аҳолисини ҳам қийнаб келмоқда. Жаҳон банки талаблари асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер танлови асосида пудрат корхонани танлаш ва келгуси йил март ойига қадар амалий ишга ўтиш тараддуди кўрилмоқда. Бу борада Ибн Сино, “Зарафшон” сув олиш, қолаверса,  “Шоҳруд” сув тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва қув­ватларини ошириш ҳисобидан ­Бухоро ва Когон шаҳарлари, шу­нингдек, Бухоро, Когон, Ромитан, ­Жондор, Пешкў ва ҳатто Қоровулбозор туманларининг жами 920 мингдан ортиқ аҳолисига тоза ичимлик сувини етказиб бериш имкони туғилади. Айни кезда бу гигант лойиҳа қиймати 327 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

Бошқа ҳудудда, яъни ўиждувон, Шофиркон, Пешкў туманлари аҳолиси талабларини қондириш мақсадида “Дуоба” ҳудуди, “Кўкча” ерости сув манбалари орқали тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қиймати 57 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа шарофатидан 150 мингдан ортиқ аҳолининг истеъмолга яроқли “оби ҳаёт”га бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Вилоятни тоза ичимлик суви билан таъминлашда катта ҳиссаси қўшилаётган “Дамхўжа” магистрал сув қувури тармоғининг қувватлари янада оширилади. Бу борада қарийб 90 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа эвазига Ромитан, Пешкў, Шофиркон, Вобкент, Ғиждувон туманларининг аксарият қис­ми, шимолий-шарқий ҳудудидаги аҳолининг тоза ичимлик суви муаммоси кун тартибидан олинади. Қолаверса, оқава сувларини бартараф этишда Ғиждувон, Ромитан, Олот, Қоракўл, Қоровулбозор туманлари учун алоҳида, Шофиркон, Пешкў, Вобкент, Бухоро, Жондор, Когон туманлари учун алоҳида лойиҳалар амалиётига киришилди. Келгуси икки йилда тўла-тўкис амалга ошириладиган бу ишлар учун умумий қиймати 160 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилган.

Соҳада бошланган саъй-ҳаракат натижа беришни бошлади. Масалан, Шофиркон туманида “Зарчабек”, “Шўробод”, “Арабхона”, “Искогаре”, шунингдек, ­Вобкент туманида “Роҳкент” сув олиш иншоотлари янгидан барпо этилди ва йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади. Вилоятимизнинг бошқа қатор туманларида ҳам кенг кўламдаги мукаммал таъмир, модернизациялаш ва замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиш орқали ишлаб чиқариш қувватларини ошириш тадбирлари қизғин жараёнда. Эътиборлиси, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёжи шу йилнинг ўзида бултургига нисбатан икки бараварга қондирилади.

tchat pour rencontres “Бухоронома” мухбири

see this site Учқун ТОЖИЕВ ёзиб олди

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey