Жамият маънавият билан кучли

gta 5 rencontres aleatoires Вилоятимиз шаҳар ва туманларида минг-минглаб турли ёш ва касб-корли кишилар иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият фестивали” қизиқарлилиги, ранг-баранг фикрларга бойлиги билан ажралиб турди. Тадбир унинг меҳмонлари ва иштирокчиларида катта таассурот қолдирганлигининг боиси ҳам шу.

her latest blog Жамила ШЕРМУҲАМЕДОВА,

http://tjez.gob.mx/perdakosis/3385 Ўзбекистон Миллий университети профессори:

— “Маънавият фестивали”  нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки юртимиз билан танишгани келган сайёҳлар, хорижлик ишбилармонлар эътиборини ҳам тортмоқда. Бунга ўзим гувоҳ бўлганман. Масалан, ­Хоразмда ўтказилган тадбир жараёнида туркиялик сайёҳлар билан гаплашишга тўғри келган. Қардош юрт вакилларидан бири фестивалимизнинг аҳамияти, унинг ўзига хослиги ҳақида қизиқиб қолди. Унга бу тадбир илм, билим, юрт тарихи, қадриятлари тарғиб этиладиган, кишиларда дахлдорлик туйғусини ошириш, улар маънавиятини бойитишга хизмат қиладиган юзма-юз мулоқот эканлигини гапириб бердик. Шунда ­меҳмон бу тажриба Туркия учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади. ­Андижонда ташкил қилинган тадбир лойиҳаларидан бири ўтказилган корхонадан қайтар эканмиз, хитойлик ишбилармонлар вакилларига дуч келдик. Мулоқотимиздан сўнг, улар ҳам бу янги ташаббусга қизиқиш билдирди. Ўйлайманки, “Маънавият фес­тивали” такомиллашиб бориб, жозибадорлиги янада ошади. Мулоқотларимиздан кўриниб турибдики, бу борада, қизҚин ўтган Бухородаги тадбиримиз ҳам ўзига хос тажриба бўлади.

http://www.federalbakeshop.com/limited/2727 Нуриддин ШАРИПОВ,

site de rencontre avec des Г©trangers gratuit Бухоро туманидаги “Галаосиё” МФЙ фаоли:

— Пойтахтдан ташриф буюрган олимлар билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув жуда қизиқарли бўлди. Унинг омма эътиборини тортган жиҳати нимада? Аввало, кўтарилган масала ҳар биримизга тааллуқли ва ҳаётий  эди. Бизга маъруза ўқилмади. Эркин мулоқот жараёнида одамлар нуқтаи назарига эътибор қаратилди. Унда оила қуриш арафасидаги ёшлар, тўйларни орзу қиладиган ота-оналар, маъракаю маросимларга бош-қош оқсоқоллар вакиллари ўз фикрини билдирди. Баҳслар ҳар хил, лекин муддао бир бўлди. Ҳаётимиз фаровон, дастурхонимиз тўкин. Бунинг шукронасини қилиш лозим. ­Исрофгарчилик — гуноҳ, дабдабабозлик эса уят. Шундай экан, бу каби иллатларга барҳам беришда биз маҳалла фаоллари бир ёқадан бош чиқаришимиз, жамоатчиликнинг таъсир кучидан фойдаланишимиз керак. Менимча, исрофгарчилик, дабдабабозликнинг олдини олишда аввало, раҳбарлар ибрат бўлиши зарур.

sites de rencontre a dubai “Бухоронома” мухбири         

their explanation Эркин ЁДГОРОВ ёзиб олди

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey