Барча совринлар бухоролик ўқувчиларда

aau matchmaking magasin http://a1bestservice.com/54243-v-gel-price.html * Мамлакат фан олимпиадаси

site de rencontre guinГ©en kosovo dating website Барча совринлар бухоролик ўқувчиларда

citas en linea para gorditas Бухорода ўқувчилар ўртасида математика фани бўйича Мирзо Улуғбек номидаги республика олимпиадаси бўлиб ўтди. Халқ таълими вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз турли ҳудудлари умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва коллежлари толиби илмлари орасидан сараланган 91 нафар иштирокчи баҳс юритди.

Бухоро шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган билимдонлик баҳсида олимпиада шартига кўра, иштирокчилар  икки кун мобайнида 6 та масалани ечиш бўйича синовдан ўтдилар. Аудитория видеокузатув билан жиҳозлангани, ташқарида ўқитувчилар ва ота-оналарнинг жараённи мониторда кузатиш имконияти яратилгани тадбирда холислик ва шаффофлик тамойили устуворлигини таъминлади.

Олимпиада якунларига кўра, ғолиблик 33 балл тўплаган Ғиждувон туманидаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Диёрбек ­Толибовга насиб этди.

Таъкидлаш керак, олимпиадада рақобат кучли бўлди. Бунга иккинчи натижа кўрсатган Бухоро давлат университетининг Қоракўл академик лицейи ўқувчиси Шаҳбоз ­Ҳасанов билан ғолиб ўртасидаги баҳо фарқи ярим бални ташкил этгани ҳам далил.

Яна бир эътиборли жиҳат. Билимдонлик кўриги якунида уч соатча давом этган баҳс юзага келди. Аниқроғи, учинчи ўринга бир хил балл тўплаган уч киши даъвогарлик қилди. Аппеляция комиссияси хулосасига кўра, иштирокчиларга ёзма иш, яъни битта масала ечимини топиш таклиф этилди. Уни тўғри ва асосли ечган Пешкў туманидаги 18-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси, халқ­аро ва жаҳон олим­пиадалари сов­риндори Жаҳонгир ­Нурбоев учинчи ўринни эгаллади.

Олимпиада уч совриндорига  дипломлар ва тегишли миқдордаги пул мукофотлари топширилди. Уларнинг устозлари Қосим ­Раҳимов, Ифтихор Ҳидоятов ва Жўрабек ­Муродов ҳам моддий рағбатлантирилди.

— Мамлакатимизда таълим соҳасининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаётгани натижасида тизим такомиллашиб, сифат ва самарадорлик кўр­саткичлари ошмоқда, — деди мазкур олимпиада ҳакамлар ҳайъати раиси, академик Абдулла Аъзамов. — Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 майда қабул қилинган “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори мала­кали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини таш­кил этиш чора-тад­бирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, хусусан, математикага қи­зиқувчи истиқболли ёшларни саралаш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тад­қиқотлар ва инновацион фаолиятларини йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишнинг мутлақо янги механизми яратилди. Бухоро олимпиадаси юқоридаги қарор талабларига мос ўтказилди.

Янги тамойилларга асосан, нафақат олимпиада совриндорлари, балки билимдонлари баҳсида яхши кўрсаткичларга эга бўлгани боис захирага олинган  яна ўн беш нафар иштирокчи Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этиладиган махсус курсларга жалб этилади. Машғулот ва синовларда юқори интеллектуал қобилиятини кўрсатган олти нафар ўқувчи келгуси йилги халқаро фан олим­пиадаларида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

rencontres aeronautiques gimont 2013 Эркин ЁДГОРОВ,

can seniors dating freshman  “Бухоронома” мухбири

Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey