“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”

rencontres aire sur l'adour best worldwide dating site У қанчалик самара беряпти?

new mexico free dating sites Жорий йил 24 октябрда оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, пойтахтлик журналистлар учун “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Бухоро шаҳрида ташкил этилган “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”га пресс-тур уюштирилди.

single frauen niederösterreich Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда мазкур мақомдаги мактаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, замонавий оилани ривожлантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот натижалари асосида ташкил этилган.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси биносида фаолият кўрсатаётган Бухоро шаҳар “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да журналистлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова сўзга чиқди.

Тадбир қатнашчиларига мактабнинг фаолияти ҳақида кенг маълумот берилди.

— Жамиятнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан оила мустаҳкамлигига, ундаги тинч-тотувликка боғлиқ, — деди мулоқот давомида сўз олган “Оила” ИАТ маркази вилоят бош­қармаси бошлиғи Абера Ҳусейнова. — Бу эса ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни тақазо этади. Юртимизда мазкур масалага аср­лар давомида эътибор қаратиб келинган. Аммо бугун ёшларни оилага тайёрлашда уларнинг жамият муҳим бўғини ҳақидаги тушунчасини бойитиш, ушбу муқаддас қадриятнинг аҳамияти ва масъулиятини ҳис этиши янада долзарб бўлиб бормоқда. Масалага илмий-амалий, креатив ёндашишни, инновацион усуллардан фойдаланиш заруратини илгари сурмоқда. “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” бу борада муҳим аҳа­миятга эга. Унда ФҲДЁларга никоҳ учун ариза берган ёшлар бир ой мобайнида оилавий ҳаёт психологияси ва оилавий-ҳуқуқ муно­сабатлари, диний ва ахлоқий тарбия, ­репродуктив саломатлик мавзуларида ўтказиладиган 16 соатлик ўқув машғулотларида иштирок этишяпти. Дарслар профессор-ўқитувчилар — психологлар, иқтисодчилар, шифокор олимлар томонидан интерфаол усулда олиб борилаётир.

Шаҳар ва туманлардаги бўлимларимизда ташкил этилган шундай инновацион мактабларда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1500 жуфтлик таҳсил олди ва турмуш қурди. Ўрганишлар кўрсатдики, уларнинг оиласи аҳил, яъни мустаҳкам.

Журналистлар мактаб фаолияти, ундаги шароитлар билан ҳам танишдилар. Ўқув курс­лари ташкил этилган хоналар ахборот-коммуникацион технологиялар, замонавий моноблокли компьютерлар билан жиҳозланган. Кутубхона, овқатланиш хоналари тингловчилар хизматида.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари инновацон мактабнинг навбатдаги битирувчиларига сертификат топшириш маросимида ҳам иштирок этдилар.

— Мен ва бўлажак турмуш ўртоғим талабалик давримизда умумий тарзда ўқилган маърузалар орқали оила, репродуктив са­ломатлик ҳақида муайян тушунчага эга бўлганмиз, — дейди тингловчилардан бири Бекзод Ҳикматов. — Аммо инновацион мактаб машғулотларида оила асослари ҳақидаги дунёқарашимиз бутунлай ўзгарди. Соғлом турмуш тарзи, рўзғор тутуми, оила бюджети, шунингдек, юзага келадиган баъзи муаммоларни аҳилликда босиқлик билан ҳал этиш борасидаги тушунчамиз кенгайиб, кўникмамиз мустаҳкамланди. Бизга оқила оила бекаси бўлишга тайёрлаб бориш учун мўлжалланган “Оила сабоқлари” деб номланган мобиль илова, шунингдек, янги турмуш қураётган йигит-қизларнинг оила соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мавзусидаги тавсия ҳамда маслаҳатлар ўрин олган “Мустаҳкам оилага йўлланма” энциклопедик ён дафтарча ҳам тақдим этилди.

Қайд этиш лозимки, “Оила” марказининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари оила инс­титутини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида кўламли ишларни олиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бошқармасида 35 нафар ФҲДЁ ходими, маҳаллаларнинг 20 нафар тегишли вакили, туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, уларнинг қатор мутахассислари ўқув курсларида малака оширдилар. Бу уларга оилаларни мустаҳкамлаш тадбирлари самарадорлигини таъминлашда қўл келиши, шубҳасиз.

Пресс-турда иштирок этган журналистлар шундай хулосага келишди: Бухоро инновацион мактаби билан танишув бу каби сабоқ масканлари фаолиятини оммалаштириш, оила мавзусини чуқурроқ ўрганиш жойлардаги муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратишга ёрдам беради.

rencontre cougar paris la coupole Эркин ЁДГОРОВ,

rencontre virtuelle mais reelle “Бухоронома” мухбири

male dating behavior Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey