Осойишталик посбонлари муносиб шарафланди

dating best friend's daughter imagenes de hombre caminando solo 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни

site de rencontre en belgique sans inscription Тинчлик. Осмонимиз мусаффолиги, юртимиз маъмурлиги, элимиз хотиржамлиги, турмушимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлиги ана шу тансиқ неъмат туфайли. Унинг билан эзгу ва хайрли орзу-тилакларимиз рўёбини кўришимиз, фарзандларимиз роҳат-фароғатидан кўксимиз тоғ қадар юксалиб, иззат-ҳурмат топиб, умргузаронлик қилишимиз мумкин. Қолаверса, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, ҳар соҳада равнақ топишининг кафолати ҳам, аввало, ана шу тинчлик-осойишталик биландир. Шак-шубҳасиз, бу борада ички ишлар идоралари ходимларининг алоҳида ўрни ва меҳнати бор.

rencontres africaine gratuit Юртимизнинг барча гўшаларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланаётгани бу масъулиятли касб соҳиблари меҳнатининг ўзига хос эътирофидир. Шу муносабат билан 25 октябрь куни вилоят Ёшлар марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда соҳа ходимлари, фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

un hombre solo film Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масалалари муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши эканлигини алоҳида таъкидлади. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида жиноятчилик суръати сезиларли камайганини, ички ишлар идоралари шахсий таркибининг нафақат касб маҳорати, балки маънавий-маърифий, сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимини ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг хизматини рағбатлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётганлигини қайд этди.

http://kopuamonastery.org.nz/felmor/5522 Бинобарин, 371 нафар профилактика инспектори хизмат уйи ва имтиёзли автотранспорт воситаси билан таъминлангани, ҳозирда соҳа ходимлари учун Бухоро шаҳрида яна битта 30 хонадонли кўп қаватли уй-жой қурилаётгани эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган ички ишлар идоралари ходимлари меҳнатига берилган муносиб баҳодир.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Алиев ҳам сўз олиб, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар жараёнида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, айни йўналишида вилоятда бажарилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг бўйруғига асосан бир гуруҳ ходимларга байрам муносабати билан берилган унвон ва нишонлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда содир этилган жиноятларни фош қилишда юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари раҳбар-ходимлари вилоят ҳокими фармойишига асосан пул мукофотлари билан тақдирланди. Қолаверса, вилоят ҳокимлиги томонидан ички ишлар идораларига 60 та замонавий компьютер жамланмаси туҳфа қилинди.

– Мана, ҳозиргина “Ички ишлар органларида бенуқсон хизмати учун” биринчи даражали кўкрак нишони билан тақдирландим, – дейди катта сержант Камолиддин Қосимов. – Бу менинг соҳадаги қарийб ўн йиллик хизматимга берилган жуда юқори баҳо. Албатта, келгусида менга билдирилган юксак ишончни оқлайман. 

Тадбир вилоятимиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан якунланди.

cmb saint marc Учқун ТОЖИЕВ,

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey