Фарзандимизнинг ҳар кунги шикояти: “Эсимда қолмаяпти…”

rx online

Фарзандларимиз – юрагимизнинг бир парчаси. Кўзимнинг нури, қалбимнинг гавҳари, ҳаётимнинг давомчиси, дея,дунёдаги жамики эзгулик ва яхшиликни уларгаилинамиз. Оиламизнинг файзи, шукуҳи улар билан. Чарчаган чоғимизда уларнинг беғубор кўзларига боқиб, дарду ташвишларимизни унутамиз. Фарзандларимиз келажакда қийналмасин, деб, керак бўлса, кечаю кундуз ишлаймиз. Ўзимиз эришолмаган, биз учун армон бўлган орзуларга улар эришишини, бахту камолини кўришни истаймиз?

Фарзандини илк маротаба қўлига олган ота-она борки, унинг келажакда етук шахс бўлиб вояга етишини орзу қилади. Ҳар бир кичик ҳаракатидан улкан маънолар қидиради.

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир, дейди доно халқимиз. Бу борада биз буюк бобокалонларимиз Имом Бухорий ва Алишер Навоийларнинг ибратли ҳаётини фарзандларимизга намуна қилиб кўрсатамиз.Шунинг учун ҳам боғча ёшиданоқ болаларимизни турли тилларни, математикани ўргатадиган тўгаракларга жалб қиламиз. Мактабга чиққанида эса уларга нисбатан талабни янада каттароқ қўямиз. Эрталаб соат 8:00дан кечки 17,18га қадар фарзандимизни ўқиш ёхуд бошқа бирор таълимий машғулот билан банд қиламиз. Камига 3 ойлик таътилда ҳам уларни ҳунар ёки спорт машғулотидан эмас, турли фан тўгаракларидан топасиз.

Хўш, ўсиб келаётган авлодга талабни бу қадар катта қўйиш қанчалик тўғри?Буни билиш мақсадида психолог, “Аёл бахти” психологик ривожланиш маркази раҳбари Наргиза Нуруллаева билан суҳбатлашдик.

– Ҳозирги шиддатли ривожланиш даврида ота-оналарнинг замон билан ҳамнафас яшашга бўлган интилишлари, кўп ҳолларда, уларнинг фарзандларига камроқ эътибор қаратишига, иложи бўлса,уларнинг таътил кунларини ҳам дарс, қўшимча тайёргарлик курслари ва бошқа шунга ўхшаш “машғулот”лар билан банд қилишига сабаб бўляпти, – дейди мутахассис. – Ота-оналар фарзандларига ўз қарашларини сингдиришга ҳаракат қилишади. Бу энг катта хатодир. Ҳар бир инсон ўз ҳаётини яшаш учун дунёга келади. Ота-оналар эса ўзи эришолмаган ютуқларни фарзандида кўришни исташади.Шу боис уларни тинимсиз тергаб, йўлга солишга уринишади.

Буни истар эканмиз, болалар билан улар 5 ёшга тўлгунга қадар келажакда ким бўлиши ҳақида гаплашиб олишимиз лозим. Сабаби, шу ёшгача болалар беғубор қалб оламида яшайди ва уларнинг ўша пайтдаги саволларимизга берадиган жавоби энг тўғриси бўлади.

Фарзандини 7 ёшга тўлмай мактабга қўяётган ота-оналар ҳам аслида хато қилишмоқда. Чунки бола ўқиш, санаш ва ёзишни билишдан ҳам кўра, аввало, мактабга психологик жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Баъзи бир хусусиятлар борки, уларсиз мактабда ўқиб бўлмайди. Яъни катталарни тинглай олиш, уларга муносиб муомала қилиш, тенгдошлари билан келиша олиш, ўзига-ўзи хизмат қила олиш кабилар.

Буборадаягонаандозайўқ. Вундеркинд бўлиб, мактабгаолтиёшданборганлар бор, аммоулар ҳамсинфдошларигаетолмайқийналишимумкин. Бунинг учун улар миябосимларгаетарличатайёрбўлишикерак. Бошланғичмактабда бола учунэнгмуҳимбўлганрежалаштиришваназоратқилишқобилиятигамиянинголдқисмижавобберади, у эсакечроқетилади. Ота-оналар “Боламузоқвақтмультфилмкўриб, расмчизиб ё бўябўтираолади-ку”,дейишимумкин. Лекинмактабфақатўйин-кулгиданиборатэмас-да…

9 ой давомида ҳар хил фанлар билан чалкашиб кетган бола миясининг дам олиши учун нега айнан 3 ой вақт берилади? Бу вақт мобайнида мия зўриқишлардан халос бўлиб, дам олиш эвазига яна ўз фаолиятини давом эттиришу учун. Буни ота-оналар албатта ҳисобга олишлари зарур.

Бироқ бу – таътил пайтида болани батамом назоратсиз қолдириш керак, дегани ҳам эмас. Безори эмас, бекорчи бола хавфли, деб бежизга айтишмайди. Ёзги таътил вақтида ота-оналардан фарзандларига кўпроқ эътибор қаратиш талаб қилинади. Бекор қолган бола хаёлига кўпроқ зарарли ишлар билан шуғулланиш, ёмон одатларни ўзлаштириш келади. 11-12 ёшдан бошлаб бола ўзини катталардек ҳис қилади. Назоратсиз қолган “катта бола” ота-она, ўқитувчилар тақиқлаган нарсаларни қилиб кўришга интилади.

Хўш, қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин?

Ўқиш вақтида бола икки томонлама назорат остида эди: мактабда ўқитувчилари, уйда ота-онаси. Таътилда эса бу 50 фоизга қисқаради. Болани айни шу қалтис вақтда бўш қолдирмаслик муҳим. Ёзги оромгоҳлар, ҳунар ёки спорт тўгараклари бунда, айниқса, қўл келади.

Яна бир гап, боланинг келажакда етук инсон бўлиши учун унга бугун ота- онаси пул тўлаб қўядиган қўшимча фан курсларигина эмас, уларнинг фарзандига вақт ажратиб, уни тинглаб, бағрига босиб, қўллаб-қувватлаши ҳам жуда муҳим.

Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар онгида улар қўйган талабларни фарзандлари сўзсиз бажарса бўлди, деган тушунча шаклланган. Болага куч ишлатиб, қўрқитиш йўли билан тарбия бериш ҳолатларини ҳам учратамиз. Бу жараён болани турли психик инқирозларга олиб келиши мумкин. Инсон болалик пайтида олган психик зарбани бутун умри давомида унутмаслигини эсда тутишимиз керак.

Қолаверса, бугун кўча-кўйдаота-оналарнинг “Шунча пул сарфлаб курсларга қўйдим, оғзидан чиққан китобини олиб бердим, барибир фарзандим фанларни яхши ўзлаштира олмаяпти”, деган эътирозларини кўп эшитамиз. Фарзандларимизнинг эса, ўқиш-ўзлаштиришга даъват қилганимизда, бирор шеърни ёдлаб айтиб бериш учун муддат белгилаганимизда, “Эсимда қолмаяпти…” дея шикоят қилишларига тез-тез гувоҳ бўламиз.

Психолог суҳбатидан англаш мумкинки, бунга, аввало,биз, ота-оналар айбдормиз. Албатта, бизнинг ниятимиз холис. Уларнинг турли ножўя йўлларга кириб кетмасликларни, келажаклари яхши бўлишини истаймиз. Шу боис уларни керагидан ортиқча босим остида ушлаймиз, бир лаҳза бўлсин, бўш қолдирмасликка ҳаракат қиламиз. Демак, бу жараёнда ҳам меъёр зарур.

Фарзандларимизни хотира таназзулига дучор қилаётган яна бир шафқатсиз омил бор. Бу – ижтимоий тармоқлар, интернет. Бугун кўча-кўйда жажжи болакайларнинг ҳам интернет оламига шўнғиб, телефон титкилаётганига гувоҳ бўласиз. Мутахассислар эса бундай ҳолат “ўсиб келаётган ниҳол илдизига болта уриши”ни, болани ўзи мансуб бўлган ташқи дунёдан ажратиб, худбин ва итоатсиз қилиб қўйишини аллақачон исботлашган.

Хуллас, бу борада қиладиган ишимиз кўп. Энг тўғри йўл эса фарзандларимизни дўст билиб, уларни ўзимизга яқинлаштиришдир. Зеро, ҳар бир фарзанд севгидан яралган. Улар бизга Яратганнинг тенгсиз марҳамати. Шундай экан, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик. Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик. Шунда биз ва бизнинг ёнимиздаги ИНСОНЛАР, албатта, бахтли бўладилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Sheldrick Redwine Jersey