Маҳсулотлари харидоргир корхона

Когон шаҳрида яқинда тадбиркор Насулло Ғайбуллаев томонидан ташкил этилган “DPPIPEEXSP0RTLENT” масъулияти чекланган жамияти асосан пластик қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

         Умумий қиймати 21 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳани амалга оширишни режалаган ишбилармонда корхона биносини қуриш ва уни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур бўлган ўз маблағи етарли эмас эди. Бу масалада тижорат банки томонидан ажратилган кредит қўл келди, албатта.

   Ҳозир масъулияти чекланган жамиятда 60 киши меҳнат қилаётир. Аксарияти ёшлар. Улар замонавий автоматлаштирилган технологияларни муваффақиятли ўзлаштиришяпти.

         Корхона диаметри турлича бўлган пластик қувурларни йилига 16 минг тоннагача ҳажмда ишлаб чиқаради. Айтиш керакки, вилоятда илгари бу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг катта қисми валюта ҳисобига қилинган импорт эвазига қопланиб келарди. Мана энди, бунга ҳожат йўқ. Яна эътиборлиси шундаки, корхона айни пайтда Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Фарғона водийси истеъмолчилари буюртмаларини ҳам бажараётир.

              Ҳозир корхона жамоаси диққат-эътиборни лойиҳа қувватини тўла ўзлаштиришга қаратяпти. Бу эса маҳсулотга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, қолаверса, иш ўринларини яна 40 тага ошириш имконини беради.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *