Келажак учун жавобгармиз

Барчамизга маълумки, халқимиз бошидан ўтказган тоталитар, маъмурий-буйруқбозлик тизими атроф муҳитга беписанд муносабатда бўлиш, табиий ресруслардан нотўғри фойдаланиш билан тавсифланарди. Ушбу давр ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондига салбий таъсирни, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, катта ҳажмдаги саноат ва бошқа тур чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, минтақавий ва глобал миқёсда ечилиши зарур бўлган Орол денгизининг ҳалокати каби экологик муаммоларни “мерос” қилиб қолдирди. Шу каби бошқа муаммолар инсон ҳамда унинг манфаатлари ҳимояси, биринчи навбатда, соғлом ва мусаффо атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этган замонавий Ўзбекистон учун зарур бўлган атроф табиий муҳитни асраб авайлаш ва уни соғломлаштиришни янада долзарб қилиб қўйди.

нинг асосий мақсади бўлиб қолади.

        Айнан ушбу мақсад юзасидан аҳолининг ва ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, халқимизда экологик онг ва экологик маданиятни шакллантириш мақсадида мактабгача, умумтаълим ва олий таълим қолаверса, бутун вилоятнинг 100 дан ортиқ маҳаллаларига партия ходимлари ташриф буюриб, у ерда тарғибот ташвиқот ишларини олиб бордилар. Бу тарғиботлар давомида партиянинг мақсад ва вазифалари халққа етказилибгина қолмай, гўзал юртимиз табиатини келгуси авлодлар учун асраб авайлаш, ундаги жамики табиий ресурсларимизни тежамкорлик билан ишлатиш кераклигини, қишлоқ, шаҳарлар кўчаларида экологик санитария меъёрларига риоя этган ҳолда тоза-озода сақлаш кераклигини тушунтириб ўтмоқдалар. Бизни қувонтирадиган ҳол бу халқнинг ишончи, аъзоларининг кундан кунга ортиб бораётгани ва партиямизни қўллаб-қувватлаётганлигидир.

  А.Ниёзов

  Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *