Деҳқон бозори ишга тушди

Темирйўлчилар шаҳрида “Соҳибкор” МЧЖга қарашли эски бозор ўрнида замонавий деҳқон бозори ишга тушди. Умумий майдони тўрт гектардан зиёд бўлган бу савдо объектини “Ғиждувон Зарангари” ва “Ғиждувонзамона” масъулияти чекланган жамиятларининг иккита қурилиш-монтаж ташкилоти жамоалари қисқа даврда бунёд этдилар. Улар томонидан бу ерда жами 19 миллиард сўмликдан зиёд бинокорлик ишлари амалга оширилди.

— Умумий майдони 2,7 гектардан иборат бўлган савдо масканимиз ҳудуди бир ярим бараварга кенгайтирилди, — дейди “Соҳибкор” масъулияти чекланган жамияти раҳбари директори Б.Ражабов. — Бу ерда саноат ва озиқ- овқат маҳсулотлари билан савдо қиладиган 230 та дўкон фаолият кўрсатмоқда. Бозор марказида икки қаватли павильон қад ростлаб турибди. Унинг биринчи қаватида озиқ-овқат моллари, юқорисида эса кийим-кечак ҳамда хўжалик моллари, маиший техникалар сотиладиган дўконлар жойлашган. Бундан ташқари, бу ерда гўшт ҳамда нон, сут, қандолат маҳсулотлари павильонлари ҳам харидорларга хизмат кўрсатаётир.

Деҳқон бозорида қишлоқ хўжалик ноз-неъматлари билан савдо қилинадиган 217 ўринли павильон жойлашган. Бу ерда нафақат маҳаллий деҳқонлар, балки Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари деҳқон -фермер хўжаликлари аъзолари ўз томорқа ҳамда экин майдонларида етиштирилган маҳсулотларини мижозларига таклиф этишяпти.Ҳосил мўл ва сифатли.Унинг нархи ҳам харидорларга маъқул тушмоқда

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *